Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотида нималар тақиқланган?

Қайси ҳолларда президентликка номзод ўз мақомидан маҳрум этилиши мумкин? Сайловда ташвиқотнинг қандай турларига рухсат берилган ва қайсилари тақиқланган? Сайлов кампанияси давомида номзодларга ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари учун қандай жазо чораси қўлланилади? «Газета.uz» мухбирининг номзодларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига оид саволларига МСК доимий аъзоси Баҳодир Юнусов жавоб берди.

Тошкент-Киев авиақатнови тикланмоқда

«Uzbekistan Airways» 26 сентябрдан Тошкент — Киев — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда. Қатновлар 6 йилдан буён амалга оширилмаётган эди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 3,5 млн нафардан ошди

16 сентябрь куни Ўзбекистонда 216 минг 245 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 млн 517 минг 178 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 10,04 фоизини ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари аҳолиси бандлиги бўйича битимни тасдиқлади

Президент МДҲ иштирокчи-давлатлари аҳолиси бандлигига кўмаклашиш бўйича Битимни тасдиқлаш бўйича қарорни имзолади. Шартнома норасмий бандликни қисқартириш бўйича самарали ҳамкорликни амалга оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 25 млрд долларга етди. Пассив баланс ўсишда давом этмоқда

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-август ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 25 млрд долларни ташкил этди. Ташқи савдода 6,4 млрд доллар миқдорида пассив баланс кузатилди.

Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолигида гумон қилинган 12 киши ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари сифатида гумон қилинган шахслар ушланиб, қамоққа олинганини маълум қилди. Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

«Сизнинг тажрибангизни қўллашдан хурсанд бўламиз» — Шавкат Мирзиёев Эрон президентининг коррупцияга қарши кураши хақида

Президент Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашувда унинг иқтисодий коррупцияга қарши курашдаги тажрибасидан фойдаланишини таъкидлади. Давлатлар раҳбарлари иккала мамлакатнинг транзит салоҳиятидан фойдаланиш ва «Шимол-Жануб» коридорини, Чорбохор порти билан, фаоллаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлатларини Афғонистондаги янги ҳокимият билан диалог қилишга чақирди

«[Афғонистонда] ҳокимият тепасига янги кучлар келди. Бу юз берган факт», — деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида. У Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида чет эл банкларидаги афғон активларини музлатишни тўхтатишни таклиф этди. Шунингдек, давлат раҳбари ШҲТ-Афғонистон форматида олий даражадаги доимий учрашувлар ўтказишни таклиф қилди

ШҲТ саммити раислиги расман Ўзбекистонга ўтди

2021−2022 йилларда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитига раислик қилиш Ўзбекистонга расман ўтди. Саммит доирасида саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш, камбағалликни камайтириш, туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш, юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи «Йўл харитаси»ни қабул қилиш каби вазифалар белгиланган.

Руслан Мирзаев ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори бўлди

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши масъул ходими Руслан Мирзаев ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимига тасдиқланди.

Марафон сабаб Чорвоққа олиб борувчи йўл вақтинча ёпилади

18−19 сентябрь кунлари Бўстонлиқ туманида ўтказиладиган «SKY CAMP» марафони сабабли Чорвоққа олиб борувчи йўл вақтинча ёпилади.

Август ойида Ўзбекистон автомобиль бозорида савдо ҳажми ошди. Бу қандай содир бўлди?

Август ойида Ўзбекистон автомобиль бозорида савдонинг сезиларли ўсиши кузатилди, деб хабар беради Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази. Шу билан бирга, янги автомобилларни сотиш ҳажми пасайишда давом этмоқда ва ўсиш эски автомобилларнинг иккиламчи бозоридаги фаоллик сабаб таъминланмоқда.

Ўзбекистон Афғонистоннинг хориждаги активларини қайтаришни таклиф қилди. Улар ҳақда нималар маълум?

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида Афғонистондаги гуманитар вазиятни ҳисобга олган ҳолда хориж банкларидаги афғон активларини қайтаришни таклиф қилди. Гап август ўртасида «Толибон» қўлига тушмаслиги учун АҚШ томонидан музлатилган Афғонистон Марказий банкининг миллиардлаб долларлари ҳақида кетмоқда.