Актёр, Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Иргашев 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда режиссёр Улуғбек Йўлдошев Facebook саҳифасида хабар берди.

Шуҳрат Иргашев 1945 йил 19 июнда Тошкентда туғилган. 1966 йилда «Нозиклик» фильмида дебют қилган. А.Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган ва ва М. Горький номидаги Тошкент рус драма театри труппасига кирган. «Ўзбекфильм» киностудиясида фаолият юритган.

Шуҳрат Эргашев ўттиздан ортиқ фильмларда роль ижро этган: «Дилором», «Қўмондоннинг қайтиши», «У ёлғиз эмасди», «Қора консулнинг ўлими», «Семурғ», «Бу яхши йигит», «Мен сенга шаҳар бераман», «Учрашувлар ва ажралишлар», «Шумбола», «Илк йўловчилар» ва бошқалар.

Россияда суратга олинган бир қатор фильмларда ҳам суратга тушган. «Боец», «Псевдоним «Албанец», «Знахарь», «Меч», «Высоцкий. Спасибо, что живой» шулар жумласидан.

Шуҳрат Эргашев 26 ёшида Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган, 1989 йилда эса Ўзбекистон ССР халқ артисти унвонини олган.