Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясидаги чиқишида «ҳозирги қийин даврда Афғонистонни яккалаб, уни муаммолар гирдобига ташлаб қўйиш мумкин эмас"лигини таъкидлади. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, афғон масаласида «БМТнинг таъсири ва овози ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ янграши лозим».
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида видеомурожаат билан сўзга чиқди. Давлат раҳбари халқаро ҳамжамиятга минтақа ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар, БМТнинг замонавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда чора кўришдаги роли юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди ҳамда қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг маълум қилишича, «Бизнес юритиш» ҳисоботи муаллифлари ва банкнинг минтақадаги вакиллари 2018 ва 2020 йилларда рейтинг маълумотларидаги номувофиқлик бўйича суриштирувда тилга олинган «Ўзбекистон протоколи»дан хабардор эмас.
Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашуви, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Тошкентнинг учта тумани ҳокимига «ҳайфсан» бериши, болаларни полиомелитга қарши оммавий эмлаш бошланиши — «Газета.uz»нинг 21 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Суданда давлат тўнтаришига уринишнинг муваффақиятсиз тугагани, Aфғонистон муваққат ҳукуматида янги тайинловлар, Қозоғистоннинг 2023 йилдан бошлаб янги телефон кодига ўтаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш бўйича 9,9 млрд сўмлик тендер якунлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги комиссияси томонидан ўрганилади. «Газета.uz» савдоларда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарининг ўғлига тегишли компания ғолиб бўлгани ҳақида ёзганди.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги мактабнинг икки ўқитувчисига болаларни полда ўтқазиб дарс ўтгани учун ҳайфсан берилди. Вилоят прокуратураси ўқитувчиларнинг жиҳозланган хоналарда дарс ўтиш имконияти бўла туриб, мактаб маъмурияти камчиликларини бўрттириб кўрсатиш мақсадида шу ишга қўл урганини маълум қилди. Мактаб раҳбариятига нисбатан ҳам интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
«Адолат» партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов шаҳарларда «сити» қуришга ружу қўйилганлигини танқид қилди. Партия раҳбари ҳаводаги чангга қарши курашишда фойда бериши мумкин бўлган сунъий кўллар республикада бирин-кетин йўқ қилинаётганлигини таассуф билан қайд этган.
Тошкент ҳокими пойтахтнинг уч тумани ҳокимларига «ҳайфсан» эълон қилди. Бунга уларнинг биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари сабаб бўлган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 1,40 сўмга кўтарилиб, 10 688,10 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курси ҳам кўтарилди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига Дилмурод Мирсодиқов тайинланди.
ЎзЛиДеПнинг президентликка номзоди Шавкат Мирзиёев келгуси 5 йилда Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 трлн сўм йўналтирилишини таъкидлади. Ушбу маблағлар давлат бюджети, халқаро молия ташкилотлари ва банк кредитлари ҳисобидан ажратилади.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда келгуси йилдан бошлаб 1−4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилишини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда 6 минг нафар ишсиз аҳоли учун, ихчам иссиқхоналар қуриб берилишини маълум қилди. Аҳоли томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш орқали, 12 минг фуқаронинг бандлиги таъминланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши мумкин, деб ҳисоблайди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.
Москвада Ўзбекистон президентининг жорий йилда кутилаётган давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда, дея маълум қилди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Тошкентда бўлиб ўтган анжумандаги нутқида. Унинг айтишича, «жуда жиддий ҳужжатлар тўплами» тайёрланган, шу жумладан мудофаа соҳасида. У Россиянинг Марказий Осиё бўйича ҳеч қандай махфий кун тартиби ҳамда минтақа давлатларини ким билан бўлиш борасидаги геосиёсий танлов қаршисида қолдириш режаси йўқлигини айтди.
Россия билан яқин шериклик ва дўстлик алоқаларини ривожлантириш Ўзбекистон халқаро ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан биридир, деди мамлакат ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Тошкентда ўтказилган «Валдай» клуби конференциясида.
Паркент туманида яшовчи шахс фермер хўжалиги раҳбарига банкдан 3 млрд сўм кредит ажратилишини айтиб, ундан кредит миқдорининг 10 фоизини беришини сўради. Шунингдек, Фарғона вилоятида мансабдор шахс қум барханларидан лицензиясиз фойдаланишига рухсат бериш учун 5,6 минг доллар олган вақтида ушланди.
Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан Ўзбекистондаги қишлоқ жойларини ривожлантириш лойиҳаси учун $275 млн миқдорида қарз ажратилади. Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та МФЙ ҳудудларида амалга оширилади.
Roodell компанияси ADM Jizzakh заводида LADA автомобилларини йиғишни бошлади. Биринчи бўлиб Vesta SW ва XRAY моделларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Тез орада улар сафига Largus ҳам қўшилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг