17 сентябрь куни Ўзбекистонда 590 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 167 858 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 161 275 (+854) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1184 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, жума куни 112 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 26 068 нафарга етди.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 213 нафарга етди.