«Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилади
13 сентябрь 2021, 12:35

«Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилади

Президент фармони билан 1 октябрдан бошлаб Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилади. 2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудларда йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Шунингдек, фармонга асосан ҳудудлардаги 6 та божхона постлари тугатилади.

Ўзбекистон ҳарбийлари ШҲТ давлатлари ўртасидаги «Мирная миссия» машғулотларида иштирок этмоқда
13 сентябрь 2021, 11:50

Ўзбекистон ҳарбийлари ШҲТ давлатлари ўртасидаги «Мирная миссия» машғулотларида иштирок этмоқда

Ўзбекистон ҳарбийлари Россиянинг Оренбург вилоятидаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўртасида ўтказиладиган «Мирная миссия — 2021» ўқув штаб машғулотларида иштирок этмоқда.

Шавкат Мирзиёев Душанбеда ШҲТ саммитида иштирок этади
13 сентябрь 2021, 11:29

Шавкат Мирзиёев Душанбеда ШҲТ саммитида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев 16−17 сентябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади ҳамда Тожикистон, Россия, Покистон, Эрон раҳбарлари билан учрашади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.

Ҳафта давомида ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади
13 сентябрь 2021, 11:23

Ҳафта давомида ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади

Ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати сешанба куни +29…+34 даражадан ҳафта охирига келиб +32…+37 даражагача кўтарилади

12 сентябрь куни Ўзбекистонда 526 кишида коронавирус аниқланди
13 сентябрь 2021, 11:00

12 сентябрь куни Ўзбекистонда 526 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 526 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 96 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.

Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилади
13 сентябрь 2021, 10:43

Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилади

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсман) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилади.

Чилонзорда ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди
13 сентябрь 2021, 10:38

Чилонзорда ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди

Тошкентнинг Чилонзор туманида ЙПХ ходимлари ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги баённомани тузаётганида жанжал содир бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Spot: Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар шарҳи
13 сентябрь 2021, 10:17

Spot: Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар шарҳи

Август ойида Тошкент шаҳридаги иккиламчи бозорда турар жой нархлари ҳар квадрат метр учун ўртача 7,5 млн сўмни ташкил қилди, бирламчи бозорда — 8,4 млн сўм.

Сурхондарёда ЙТҲдан сўнг пиёдалар йўлакчаси ташкил этилади ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилади
13 сентябрь 2021, 09:50

Сурхондарёда ЙТҲдан сўнг пиёдалар йўлакчаси ташкил этилади ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилади

Сариосиё туманида Matiz автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли қизни уриб юборди. Оқибатда қиз шифохонада вафот этди, Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага ётқизилди. ЙТҲ содир бўлган ҳудудда пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилиши айтилди.

USAID раҳбари Ўзбекистонга келишни режалаштирмоқда
13 сентябрь 2021, 09:43

USAID раҳбари Ўзбекистонга келишни режалаштирмоқда

USAID маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақидаги режаларини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, АҚШ президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» ҳақидаги қарашларини олқишлайди.

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик оғзида 951 грамм олтин яшириб ўтаётганда ушланди — India Today
13 сентябрь 2021, 09:03

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик оғзида 951 грамм олтин яшириб ўтаётганда ушланди — India Today

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик оғиз бўшлиғида тиш ва металл занжир кўринишида 951 грамм олтин яширганликда айбланиб қўлга олинди.

Омбудсманнинг жойларда минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади
13 сентябрь 2021, 08:57

Омбудсманнинг жойларда минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади

Барча ҳудудларда омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади. Улар фуқаролардан шикоятларни қабул қилиб, инсон ҳуқуқлари мониторингини юритади.

Тошкентда телефон сотувчилари ўртасидаги пичоқбозлик натижасида бир киши вафот этди
12 сентябрь 2021, 22:22

Тошкентда телефон сотувчилари ўртасидаги пичоқбозлик натижасида бир киши вафот этди

Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуасида телефон савдоси билан шуғулланувчи фуқаролар ўртасида пичоқбозлик содир бўлди. Натижада бир киши вафот этди, яна бир киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

Январь-июль ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 21,6 млрд долларга етди
12 сентябрь 2021, 17:04

Январь-июль ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 21,6 млрд долларга етди

Январь-июль ҳолатига республиканинг ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг мос даврига нисбатан салкам 2 млрд долларга ёки 10,1% га кўпайиб, қарийб 21,6 млрд долларни ташкил этди. Ташқи савдода 5,3 млрд доллар қийматида пассив баланс кузатилди. 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасидан фақатгина Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия билан фаол ташқи савдо баланси сақланиб қолган.

Spot: Картадан картага пул ўтказиш Ўзбекистонда солиқдан қочиш воситасига айланмоқда
12 сентябрь 2021, 16:09

Spot: Картадан картага пул ўтказиш Ўзбекистонда солиқдан қочиш воситасига айланмоқда

Spot мониторингида айрим бозорларда тадбиркорлар қўлларида карта ва ишлаб турган терминал бўлишига қармасдан, тўловларни пул ўтказиш йўли билан тўлашни сўрашаётгани аниқланди. Нашрнинг фикрича, p2p-тўловлар Ўзбекистонда солиқдан қочиш воситасига айланмоқда. ДСҚ раҳбари Шерзод Кудбиев аввалроқ бунинг катта муаммо эканини айтиб, фуқароларни QR-кодли чек бермайдиган сотувчилардан маҳсулотлар сотиб олмасликка чақирган эди.

WSJ: Афғон учувчилари Ўзбекистондан АҚШнинг Дохадаги ҳарбий базасига кўчирилади
12 сентябрь 2021, 15:02

WSJ: Афғон учувчилари Ўзбекистондан АҚШнинг Дохадаги ҳарбий базасига кўчирилади

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида эришилган келишув доирасида афғон учувчилари ва уларнинг оилалари Американинг Дохадаги ҳарбий базасига кўчирилмоқда. Бироқ Афғонистоннинг 46 та ҳарбий самолёт ва вертолётининг тақдири ҳозирча номаълум, деб ёзмоқда WSJ.

МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси мусобақани 91 та медаль билан 2-ўринда якунлади
12 сентябрь 2021, 11:23

МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси мусобақани 91 та медаль билан 2-ўринда якунлади

Қозон шаҳрида ўтказилган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза жами 91 та медалларига сазовор бўлишди. Бу мезбон Россия жамоасидан сўнг иккинчи кўрсаткич бўлди.

11 сентябрь куни Ўзбекистонда 594 кишида коронавирус аниқланди
12 сентябрь 2021, 10:21

11 сентябрь куни Ўзбекистонда 594 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 594 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 122 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.

Жамшид Ходжаевга Аграр университети ректорлиги юкланди
11 сентябрь 2021, 18:52

Жамшид Ходжаевга Аграр университети ректорлиги юкланди

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаевга Тошкент давлат аграр университети ректори вазифасини бажариш юкланди.

Ўзбекистонда COVID-19`га қарши тўлиқ эмланганлар сони 3 млндан ошди
11 сентябрь 2021, 17:28

Ўзбекистонда COVID-19`га қарши тўлиқ эмланганлар сони 3 млндан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинани барча босқичларда қабул қилганлар сони 3 миллиондан ошди. Ҳозирга қадар 16 млн 600 минг дозадан кўпроқ вакцина қўлланилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг