18 сентябрь куни Ўзбекистонда 579 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 168 437 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 162 055 (+780) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1188 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, шанба куни 109 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 26 177 нафарга етди.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 214 нафарга етди.