Кластерлар, қайта ишлаш, R&D марказлари. Электротехника ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилишни қандай ошириш мумкин?
7 май 2022, 11:33

Кластерлар, қайта ишлаш, R&D марказлари. Электротехника ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилишни қандай ошириш мумкин?

Президент 2023 йилда электротехника маҳсулотлари экспортини 1 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди. Ҳудудларда умумий қиймати 100 миллион доллардан кам бўлмаган электротехника лойиҳаларини ишга тушириш, Тошкент шаҳридаги «Технопарк» каби кластерлар ташкил этиш, мисни қайта ишлашни кўпайтириш, «Электроаппарат», «Технопарк», Artel ва Uzkabel каби қўшма корхоналарда тажриба-конструкторлик ва R&D марказларини ташкил этиш ва бошқа чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлар берди.

Яна бир ҳоким ёрдамчиси пора олаётганда ушланди
7 май 2022, 10:34

Яна бир ҳоким ёрдамчиси пора олаётганда ушланди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркордан 35 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди.

Шухрат Расулов «Ўзагросуғурта» компанияси раҳбари этиб тайинланди
7 май 2022, 09:50

Шухрат Расулов «Ўзагросуғурта» компанияси раҳбари этиб тайинланди

«Ўзагросуғурта» компанияси кузатув кенгаши қарори билан Шухрат Расулов ташкилот бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. У бунга қадар «Агробанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. «Ўзагросуғурта» компаниясини 2019 йилдан буён Сарвар Отамуродов бошқариб келаётган эди.

Нима тайёрлаймиз: Қулупнайли пишириқлар
7 май 2022, 09:46

Нима тайёрлаймиз: Қулупнайли пишириқлар

Итальянча қулупнайли пирог, қулупнайли брауни, банан-қулупнайли торт, қулупнайли мусс, «Магнолия» ширинлиги ва творогли торт — Zira.uz қулупнайдан тайёрланадиган пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистон ТИВ Александр Лукашенконинг ОАВда тарқалган сўзларига муносабат билдирди
6 май 2022, 22:56 2

Ўзбекистон ТИВ Александр Лукашенконинг ОАВда тарқалган сўзларига муносабат билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Sputnik`нинг мамлакат Россия ва Беларусдан иборат Иттифоқ давлатига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарига жавоб берди. Президент Александр Лукашенко собиқ СССР республикалари иттифоққа қўшилишига ишонч билдирган.

6 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 май 2022, 22:00

6 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Осиё ва Параосиё ўйинларининг бир йилга қолдирилгани, тендерсиз танланган Тошкентдаги музейларни реконструкция қиладиган лойиҳачи ва пудратчилар, ўзбек-қирғиз чегарасидан ноқонуний ўтгани учун отилган 3 қирғизистонлик, кейинги ҳафтада кутилаётган сел ва тошқинлар, 9 майда отиладиган байрам салюти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 6 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Аэрофлот» Москвадан Тошкентга парвозларни тикламоқда
6 май 2022, 20:24

«Аэрофлот» Москвадан Тошкентга парвозларни тикламоқда

Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси 20 майдан бошлаб Москва — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Парвозлар Airbus A330 лайнерларида улар лизингига ЕИ санкциялари юмшатилгани ортидан амалга оширилади.

Кредитлар, Афғонистон, Украина. Япония ТИВ раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифининг асосий мавзулари
6 май 2022, 20:08

Кредитлар, Афғонистон, Украина. Япония ТИВ раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифининг асосий мавзулари

Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси Тошкентга ташрифи чоғида 200 млн долларгача кредит ажратилишини маълум қилди, Ўзбекистон билан Афғонистонда инклюзив сиёсий тизимни яратиш ва қизлар таълимини тезроқ тиклаш, Украинадаги вазият бўйича ҳамкорлик қилиш истагини билдирди. Ўзбекистон Япония сунъий йўлдошлари ва технологиялари ёрдамида иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашишни режалаштирмоқда.

Самарқанддаги 60 ўринли махсус қабулхонада 160 киши сақланаётгани аниқланди
6 май 2022, 19:07

Самарқанддаги 60 ўринли махсус қабулхонада 160 киши сақланаётгани аниқланди

Самарқанд вилоятидаги 60 ўринли маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун махсус қабулхонада 161 киши сақланаётгани аниқланди. Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан сақланувчи шахсларнинг яшаш ва меҳнат шароитлари ўрганилди. Уларнинг бир кунлик даромади ўртача 40 500 сўмни ташкил қилади.

Олимпия қўмитаси Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йилдаги энг яхши спортчиларини аниқлади
6 май 2022, 19:06

Олимпия қўмитаси Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йилдаги энг яхши спортчиларини аниқлади

Миллий олипмия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг яхши спортчилар, етакчи спорт ташкилотлари аниқланди. Миржалол Қосимов, Абдулла Тангриев ва Оксана Чусовитиналар сўнгги 30 йилликнинг энг яхши спортчилари бўлишди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари чегарадаги ҳодисани муҳокама қилди
6 май 2022, 18:57

Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари чегарадаги ҳодисани муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев телефон орқали мулоқотда чегарадаги отишмани муҳокама қилди.

Ўзбекистон аҳолиси 35,4 млн кишига етди
6 май 2022, 17:57

Ўзбекистон аҳолиси 35,4 млн кишига етди

Январь-март ойларида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 130 минг кишига кўпайиб, 35,4 млн кишига етди. Йил давомида ўзбекистонликлар сони 738,3 минг кишига ёки 2,1 фоизга ўсди. Йилнинг дастлабки уч ойида туғилишлар сони кескин — 13,4 фоизга ўсди, ўлим даражаси эса 0,5 фоизга ошди ва ковиддан аввалги кўрсаткичдан юқорилигича қолмоқда.

9−13 май кунлари 9 та вилоятга сел келиш хавфи бор
6 май 2022, 17:38

9−13 май кунлари 9 та вилоятга сел келиш хавфи бор

Ўзгидромет кучли ёмғирлар туфайли душанбадан-жумагача республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Нотариус руҳий-асаб касалликлари диспансерида даволанаётган шахснинг уйини сотиб юборишда гумонланмоқда
6 май 2022, 17:16

Нотариус руҳий-асаб касалликлари диспансерида даволанаётган шахснинг уйини сотиб юборишда гумонланмоқда

Қибрай туманида давлат нотариал идораси нотариуси руҳий-асаб касалликлари диспансерида даволанаётган шахснинг уйини сотиб юборганликда гумон қилинмоқда.

COVID-19 туфайли Хитой мезбонлик қиладиган Осиё ва Параосиё ўйинлари қолдирилди
6 май 2022, 17:00

COVID-19 туфайли Хитой мезбонлик қиладиган Осиё ва Параосиё ўйинлари қолдирилди

10−25 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилиши режалаштирилган XIX Осиё ва Параосиё ўйинлари мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият туфайли бир йилга кечиктирилди.

Тошкентдаги музейларни реконструкция қилиш бўйича лойиҳачи ва пудратчи тендерсиз танланди
6 май 2022, 15:52

Тошкентдаги музейларни реконструкция қилиш бўйича лойиҳачи ва пудратчи тендерсиз танланди

Туркиянинг Outdoor Factory компанияси Тошкентдаги учта давлат музейини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида тендерсиз лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ишларини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.Компания «Истиқлол» мажмуаси, «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ва университети, Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудидаги сайёҳлик маркази ва бошқаларни лойиҳалаш ва қуришда иштирок этган.

Ўзбек-қирғиз чегарасида ўқ узилган 3 қирғизистонлик ноқонуний товар олиб ўтгани маълум бўлди
6 май 2022, 15:27

Ўзбек-қирғиз чегарасида ўқ узилган 3 қирғизистонлик ноқонуний товар олиб ўтгани маълум бўлди

ДХХ ўзбек чегарачилари 3 нафар қирғизистонликка ўқ узгани ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот бериб, уларнинг чегарадан кўп миқдордаги юкларни ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлганини маълум қилди. Қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга қаршилик кўрсатиб, куч ишлатган.

Сурхондарёда сув тошқини туфайли 230 дан ортиқ одам эвакуация қилинди
6 май 2022, 15:26

Сурхондарёда сув тошқини туфайли 230 дан ортиқ одам эвакуация қилинди

Сурхондарёнинг Узун туманида кучли ёғингарчилик натижасида 40 га яқин уй сув остида қолди, 230 дан ортиқ киши мактаб биносига вақтинча жойлаштирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Улуғбек Азамов АОКА директорининг ўринбосари этиб тайинланди
6 май 2022, 15:01

Улуғбек Азамов АОКА директорининг ўринбосари этиб тайинланди

Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Улуғбек Азамов АОКА директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

9 май куни салюти «Янги Ўзбекистон» боғида ташкил этилади (янгиланди)
6 май 2022, 13:45

9 май куни салюти «Янги Ўзбекистон» боғида ташкил этилади (янгиланди)

9 май куни кечқурун Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғида «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган байрам салюти ташкил этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг