«Ўзагросуғурта» кузатув кенгаши қарори билан Шухрат Расулов ташкилот бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Шухрат Расулов тайинловга қадар «Агробанк» АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, у «Микрокредитбанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Алоқабанк», «Ипотекабанк», «Туронбанк» каби молия муассасаларида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Маълумот ўрнида, 2019 йилдан буён «Ўзагросуғурта» компанияси раҳбари лавозимида Сарвар Отамуродов ишлаб келаётган эди.