Навоийда UniSat дастурининг 20 нафар ўқувчиси нано сунъий йўлдошини учирди
10 май 2022, 17:51

Навоийда UniSat дастурининг 20 нафар ўқувчиси нано сунъий йўлдошини учирди

UniSat таълим дастурининг 20 нафар ўқувчи-қизи Навоий вилоятида ўзи ясаган ултразамонавий нано сунъий йўлдошини стратосферага учирди. Қизлар унинг ёрдамида ҳавонинг ифлосланиши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилади.

Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни декларация қилиш таклиф этилмоқда
10 май 2022, 16:54

Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни декларация қилиш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлиги манфаатлар тўқнашувини алоҳида қонун билан тартибга солиш таклифини билдирди. Унга кўра, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш ва олдиндан хабар бериш тартиби белгиланмоқда, бунга амал қилмаганлар эса жаримага тортилади. Антикоррупция агентлигига маъмурий баённома тузиш ваколатини бериш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон космик фазони тадқиқ этиш соҳасида ҳамкорлик қилади
10 май 2022, 15:26

Ўзбекистон ва Қозоғистон космик фазони тадқиқ этиш соҳасида ҳамкорлик қилади

Президент қарори билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Сурхондарёда Салжуқийларга оид олтин динор топилди
10 май 2022, 15:11

Сурхондарёда Салжуқийларга оид олтин динор топилди

Термиз туманида фуқаро боғни суғориш чоғида оғирлиги 1,92 грамм бўлган олтин тангаларни топиб олди. Термиз археология музейи мутахассислари динорлар Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оидлигини аниқлади. Фуқаро уларни музейга топширди.

Тошкентда одамларни яна соқол олишга мажбурлашди
10 май 2022, 14:46 1

Тошкентда одамларни яна соқол олишга мажбурлашди

Тошкентда фуқароларни яна ИИБга олиб бориб, соқолларини олишга мажбурлашди. Улардан бирининг сўзларига кўра, уларга 15 сутка қамоқ билан таҳдид қилишган ва шундан кейин соқолини олишга мажбур бўлишган. ИИВ матбуот котиби фуқаролар ўз ҳуқуқлари поймол этилган деб ҳисобласа, шикоят қилиши мумкинлигини қайд этди.

Жо Байден Украинага қурол юбориш учун ленд-лиз тўғрисидаги қонунни имзолади
10 май 2022, 13:07

Жо Байден Украинага қурол юбориш учун ленд-лиз тўғрисидаги қонунни имзолади

АҚШ президенти Жо Байден Украинага енгиллаштирилган тартибда қурол етказиш имконини берувчи ленд-лиз бўйича қонунни имзолади. Бу қуролларни етказишда бюрократик тўсиқларни четлаб ўтиш имконини беради.

Навоийда автобус ағдарилиб кетди, 5 киши жароҳатланди
10 май 2022, 12:42

Навоийда автобус ағдарилиб кетди, 5 киши жароҳатланди

Қизилтепа туманида ичида 25 киши бўлган сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди, оқибатда 5 киши жароҳат олди. Аварияга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ҳафта салқин бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади
10 май 2022, 12:32

Ҳафта салқин бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади

10−13 май кунлари ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда. Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлигининг кучайиши кутилмоқда. Ҳафта давомида тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Турсуной Жабборова оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди
10 май 2022, 11:51

Турсуной Жабборова оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Грециядаги оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида даст кўтариш ва силтаб кўтариш бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Учтепа туманида 33 нафар ҳоким ёрдамчиси ҳайфсан олди
10 май 2022, 11:42

Учтепа туманида 33 нафар ҳоким ёрдамчиси ҳайфсан олди

Шу йилнинг биринчи чораги бўйича пойтахтнинг Учтепа туманида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти KPI тизими бўйича баҳоланди. Натижада 60 нафар ҳоким ёрдамчисидан 33 нафарига ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб келаётгани учун ҳайфсан берилди.

Бир нечта шаҳар ва туманларга янги ҳокимлар тайинланди
10 май 2022, 10:38

Бир нечта шаҳар ва туманларга янги ҳокимлар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар, шунингдек, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, қолаверса, Конимех ҳамда Навбаҳор туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазиятни дипломатия йўли билан ҳал қилишга чақирди
10 май 2022, 10:07

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазиятни дипломатия йўли билан ҳал қилишга чақирди

Ўзбекистон ТИВ Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотирдалигини билдириб, томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирди. Апрель ўрталаридан бери Фаластин ва Исроил ўртасидаги кескинлик яна кучайганди.

Шарофиддин Амриддинов оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
9 май 2022, 16:34

Шарофиддин Амриддинов оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Грецияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Шарофиддин Амриддинов -102 кг вазн тоифасида ғалаба қозонди.

Оксана Чусовитина Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўради
9 май 2022, 15:13

Оксана Чусовитина Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўради

Оксана Чусовитина 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришини маълум қилди. У ҳозирга қадар Олимпия ўйинларида 8 маротаба иштирок этган.

Шавкат Мирзиёев: «Бугун дунё таҳликали бўлиб бораяпти»
9 май 2022, 13:47

Шавкат Мирзиёев: «Бугун дунё таҳликали бўлиб бораяпти»

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. У уруш фахрийларини байрам билан табриклаб, дунёда ҳар дақиқа синовли бўлаётганлигини таъкидлади. «Халқимиз ҳаётига шу таъсирни камайтириш бўйича чоралар кўряпмиз», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев 9 май кунини қандай ўтказмоқда? — видео
9 май 2022, 13:23

Шавкат Мирзиёев 9 май кунини қандай ўтказмоқда? — видео

Президент Шавкат Мирзиёев 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, давлат раҳбари Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Metall Center: металл маҳсулотлари бозоридаги феномен
9 май 2022, 13:00

Metall Center: металл маҳсулотлари бозоридаги феномен

Metall Center компанияси Ўзбекистон ва хорижлик ишлаб чиқарувчиларнинг кенг турдаги металл маҳсулотлари сотувини амалга оширмоқда. Харидорлар учун тезкор етказиб бериш хизмати ва қатор чегирмалар мавжуд.

Бўстонлиқда 2,4 га ерни қарийб $1 млнга сотмоқчи бўлганлар ушланди
8 май 2022, 18:27

Бўстонлиқда 2,4 га ерни қарийб $1 млнга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Икки нафар фуқаро Бўстонлиқ туманидаги 2,4 гектар ерни сотиш учун авансни олаётганида қўлга олинди. Ерни 980 минг долларга сотишни режалаштирган фуқаролар кейинчалик уни қурилиш учун расмийлаштириб беришни ваъда қилишган. Фуқаролардан бири Бўстонлиқ туман йўл-қурилиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари бўлиб чиқди.

Wendy’s АҚШ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигини нишонламоқда
8 май 2022, 18:00

Wendy’s АҚШ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигини нишонламоқда

Ушбу ҳамкорлик доирасида Wendy’s мазкур юбилейга бағишланган тадбирда иссиқ ичимликларни чекланган миқдордаги махсус стаканларда тақдим этади.

Бокс: Шаҳрам Ғиёсов IBF North American чемпионлик камарини қўлга киритди
8 май 2022, 14:53

Бокс: Шаҳрам Ғиёсов IBF North American чемпионлик камарини қўлга киритди

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШда мексикалик Кристиан Гомесни мағлуб этди ва вакант бўлган IBF North American чемпионлик камарини қўлга киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг