Фуқарони пул эвазига Швецияга ишга юборишни ваъда қилган корхона раҳбари ушланди
5 май 2022, 11:17

Фуқарони пул эвазига Швецияга ишга юборишни ваъда қилган корхона раҳбари ушланди

Пойтахтнинг Чилонзор туманида корхона раҳбари фуқарони 4 минг доллар эвазига Швеция давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, ундан сўралган сумманинг 2 мингини олган вақтида ушланди.

Маҳаллий туристлар Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлари учун кешбэкни қандай олиши мумкин?
5 май 2022, 10:52

Маҳаллий туристлар Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлари учун кешбэкни қандай олиши мумкин?

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилган маҳаллий туристлар учун кешбэк Туризм вазирлигининг электрон платформаси орқали тўлаб берилади. Бунда туристлардан сафар давомида авиа, темир йўл ёки автомобиль транспорти ва турар жой хизматларидан фойдаланиш, қолаверса, маданият ташкилотларига ташриф буюриш талаб этилади.

5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида поезд юрмайди
5 май 2022, 10:18

5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида поезд юрмайди

Чоршанба куни Қамчиқ довонида кузатилган сел оқибатида тоғ ўпирилиб тушди. Бунинг оқибатида 5 май кунига мўлжалланган Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги поезд ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Фарғона ва Наманганга қўшимча авиарейслар йўлга қўйилди.

7 май — шанба барча учун иш куни этиб белгиланди
5 май 2022, 10:03

7 май — шанба барча учун иш куни этиб белгиланди

7 май, шанба ҳафтасига неча кун ишлашидан қатъий назар барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади. 14 май эса дам олиш куни сифатида белгиланди. Қолаверса, ўзбекистонликлар 8−9 май кунлари кетма-кет икки кун дам олади.

«Ливерпуль» Чемпионлар лигаси финалида «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
5 май 2022, 02:37

«Ливерпуль» Чемпионлар лигаси финалида «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди

УЕФА Чемпионлар лигаси финалида Англиянинг «Ливерпуль» клуби Испаниянинг «Реал Мадрид» клубига қарши майдонга тушади. Финал ўйини 28 май куни Париждаги «Стад-де-Франс» стадионида бўлиб ўтади.

5−11 май кунлари Фарғона вилоятида оммавий қабуллар ўтказилади
4 май 2022, 20:12

5−11 май кунлари Фарғона вилоятида оммавий қабуллар ўтказилади

Май-июль ойларида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фуқаролар муаммолари билан ишлаш учун сайёр қабуллар ташкил этилади. 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этадиган қабуллар Фарғона вилоятидан бошланади. Қабул кунлари ва манзиллар.

Самарқандда 1,5 млн рублни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди
4 май 2022, 18:02

Самарқандда 1,5 млн рублни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

ДХХ ва божхона ходимлари «Самарқанд» халқаро аэропортида 1,5 млн рублни расмийлаштирмасдан Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган фуқарони қўлга олишди.

Жиззахда ФВВ қутқарувчилари селда оқиб кетаётган 20 ёшли фуқарони қутқариб олди
4 май 2022, 17:52

Жиззахда ФВВ қутқарувчилари селда оқиб кетаётган 20 ёшли фуқарони қутқариб олди

4 май куни кучли ёғингарчилик оқибатида Жиззах вилояти Зомин туманидаги айрим уйлар ва йўлларни сув босди. ФВВ қутқарувчилари сувда оқиб келаётган 20 ёшли фуқарони қутқариб қолишган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Тошкентда 6−8 май кунлари гуллар фестивали бўлиб ўтади
4 май 2022, 17:46

Тошкентда 6−8 май кунлари гуллар фестивали бўлиб ўтади

6−8 май кунлари Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонанинг орқа майдонида Tashkent Flower Fest гуллар фестивали бўлиб ўтади. Уни безатиш учун 2 миллиондан ортиқ гуллардан фойдаланилади.

Умида Омонова блиц бўйича ҳам ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
4 май 2022, 16:31

Умида Омонова блиц бўйича ҳам ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Умида Омонова Грециядаги шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам рапид, ҳам блиц бўйича ғалаба қозониб, мусобақани иккита олтин билан тугатди. Ҳумоюн Бекмуродов эса «Open12» гуруҳида иккала йўналишда ҳам кумуш медали соҳиби бўлди.

Россия ўзбекистонликларнинг рўйхатдан ўтиш муддатини 15 кунгача узайтириш бўйича қарорни ратификация қилди
4 май 2022, 15:54

Россия ўзбекистонликларнинг рўйхатдан ўтиш муддатини 15 кунгача узайтириш бўйича қарорни ратификация қилди

Президент Владимир Путин Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киргандан сўнг рўйхатдан ўтиш муддатини 7 кундан 15 кунгача узайтириш бўйича қарорни ратификация қилди. Худди шундай тартиб Ўзбекистонга ташриф буюрувчи россияликлар учун ҳам назарда тутилган.

«Юрак амри» хайрия фонди вақтинча фаолиятини якунлади
4 май 2022, 15:36

«Юрак амри» хайрия фонди вақтинча фаолиятини якунлади

Пандемия даврида очилган Сардор Раҳимхон бошчилигидаги «Юрак амри» хайрия фонди вақтинча ёпилди. Ташкилотчи қарор ортидан хатоларни ислоҳ қилиб, расмий фаолиятга тайёргарлик кўриш мақсад қилинганини таъкидлади.

Беларуснинг биринчи раҳбари Станислав Шушкевич вафот этди
4 май 2022, 14:11

Беларуснинг биринчи раҳбари Станислав Шушкевич вафот этди

Беларуснинг биринчи раҳбари Станислав Шушкевич 88-ёшида вафот этди. У 1991 йилда СССР тугатилиши ва МДҲ ташкил этилиши бўйича Беловеж келишувларида Беларусь вакили сифатида иштирок этган эди.

ТИВ Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди
4 май 2022, 12:45

ТИВ Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ўзбек чегарачиларининг ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган отишма ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хабар бермоқда ТИВ. «Чегарадаги вазият тинчлигича қолмоқда, жанубий чегараларни ҳимоя қилиш одатдаги режимда олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Москвада икки ўзбекистонлик ёнғин туфайли ҳалок бўлди
4 май 2022, 10:57

Москвада икки ўзбекистонлик ёнғин туфайли ҳалок бўлди

Сешанба куни Россиянинг Москва вилоятидаги Митиши шаҳрида 2 ўзбекистонлик ва уй эгаси кўп қаватли бинода чиққан ёнғин туфайли вафот этди. Ёнғинга сигарета қолдиғи ўчирилмагани сабаб бўлгани айтилди.

Тошкентда янги йўл ва кўприк очилди (Фото)
4 май 2022, 10:27

Тошкентда янги йўл ва кўприк очилди (Фото)

Президент Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасини Яккасарой туманидаги Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари билан боғлайдиган янги йўл ва кўприкнинг очилишида иштирок этди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг ёзидан бери олиб борилаётган эди.

FIDE ўсмирлар жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар олтин ва кумуш медалга эга чиқишди
3 май 2022, 17:49

FIDE ўсмирлар жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар олтин ва кумуш медалга эга чиқишди

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича FIDE ўсмирлар жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Умида Омонова (16 ёш) жаҳон чемпиони бўлди, Ҳумоюн Бекмуродов (12 ёш) эса кумуш медали соҳибига айланди.

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида кўтарилди, бироқ вазият «мураккаб”лигича қолмоқда
3 май 2022, 15:50

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида кўтарилди, бироқ вазият «мураккаб"лигича қолмоқда

Ўзбекистон «Чегарасиз репортёрлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида 24 поғонага кўтарилиб, 133-ўринни эгаллади. Бундай кескин ўзгариш рейтинг методологиясининг янгилангани билан боғлиқ. Мамлакатда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият олдингидек «мураккаб» дея баҳоланмоқда.

ОТМга кириш имтиёзлари қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда
3 май 2022, 13:07 1

ОТМга кириш имтиёзлари қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда

ОТМга ўқишга кириш учун берилган имтиёзлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг қатъий рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилиши мумкин. Тегишли президент қарори лойиҳасида ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоидани ўрнатиш ҳам назарда тутилган. Шунингдек, ўқишни кўчириш жараёни рақамлаштирилиши мумкин.

4 май куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда
3 май 2022, 12:49

4 май куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет прогнозига кўра, 4 май куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмаяпти.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг