9 май куни кечқурун 21:00 да Тошкент шаҳрида «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган байрам салюти ташкил этилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев АОКАда ўтган брифинг давомида айтиб ўтди.

Олдинроқ тадбир Тошкентнинг Олмазор туманидаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтиши айтилган эди. Кейинчалик «Нигоҳ» Telegram канали салют «Янги Ўзбекистон» боғида ташкил этилишини маълум қилди.

Байрам муносабати билан Шон-шараф музейида 30 дан зиёд нуфузли ташкилотлар ходимлари, фан арбоблари иштирокида «|| жаҳон урушида эришилган ғалабаларга ўзбекистонликларнинг қўшган ҳиссаси» мавзусида халқаро амалий конференция ўтказилди.

Фронтдан келган мактубларни жамлаган «Аскарлар мактублари» туманлар кесимида ва алифбо шаклида номлари битилган «Ватан фидойилари» китобларининг нишона нусхалари тайёрлангани айтилди. Мазкур китоблар 10 май кунигача чоп этилиши режалаштирилган.