Жиззахда ўғли ва хотинини ўлдириб, ёқиб юборган 23 ёшли бухоролик йигит умрбодга қамалди
11 май 2023, 20:59

Жиззахда ўғли ва хотинини ўлдириб, ёқиб юборган 23 ёшли бухоролик йигит умрбодга қамалди

2022 йилнинг ноябрь ойида Жиззах вилояти ҳудудида ўғли ва хотинини ўлдириб, ёқиб юборган 23 ёшли бухоролик йигит умрбод озодликдан маҳрум этилди.

Сурхондарёда хавфли бурилишда қайрила олмаган Gentra жарликка қулади
11 май 2023, 20:24

Сурхондарёда хавфли бурилишда қайрила олмаган Gentra жарликка қулади

Узун туманида Gentra автомашинаси жарликка қулаши оқибатида икки киши вафот этди. Ҳолатга ҳайдовчининг тоғли йўлларда хавфли бурилишларга эътибор бермай ҳаракатлангани сабаб бўлган.

Президент бензин ва дизель ёқилғиси захирасини шакллантириш бўйича топшириқ берди
11 май 2023, 19:31

Президент бензин ва дизель ёқилғиси захирасини шакллантириш бўйича топшириқ берди

Президент масъулларга Ўзбекистонда бензин ва дизель ёқилғиси захирасини шакллантириш вазифасини қўйди. Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилади. Давлат раҳбари, шунингдек, йил охиригача электромобиллар учун 900 та қувватлагич ўрнатиш бўйича топшириқ берди.

Экопартия Ўзбекистон президентлигига номзодини эълон қилди
11 май 2023, 18:36

Экопартия Ўзбекистон президентлигига номзодини эълон қилди

Ўзбекистон Экологик партияси ўз раҳбари Абдушукур Хамзаевни президентликка номзод сифатида кўрсатишни режалаштирмоқда. У бу лавозимда декабрь ойидан буён фаолият юритади.

«Даволаниш. Таълим. Уй-жой таъмири». Ўзбекистонликлар кўпроқ нимага пул сарфлайди?
11 май 2023, 18:11

«Даволаниш. Таълим. Уй-жой таъмири». Ўзбекистонликлар кўпроқ нимага пул сарфлайди?

Марказий банк 2023 йилнинг I чораги бўйича Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Ўрганиш респондентларнинг таълим, уй-жой таъмири, даволанишга кўпроқ маблағ сарфлаганини кўрсатди. Кредит олувчилар бироз камайган, маиший хизмат соҳасидагиларнинг даромадлари бўйича кутилмалар яхшиланган.

Осиё Кубоги-2023: Ўзбекистон «Б» гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайди
11 май 2023, 18:02

Осиё Кубоги-2023: Ўзбекистон «Б» гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайди

Футбол бўйича 2023 йилги Осиё Кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон «Б» гуруҳидан ўрин олиб, Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайдиган бўлди. Мусобақа 2024 йил 12 январидан 10 февралига қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Республика хирургия марказида дарахтлар кесилгани сабабли хўжалик мудиридан 35 млн сўм ундириладиган бўлди
11 май 2023, 18:01

Республика хирургия марказида дарахтлар кесилгани сабабли хўжалик мудиридан 35 млн сўм ундириладиган бўлди

Воҳидов номидаги республика хирургия марказида дарахтларга зарар етказилгани аниқланди. Шу сабабли хўжалик мудири 3 млн 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилиб, ундан умумий ҳисобда 34,9 млн сўм ундирилиши белгиланди.

Аҳоли ва тадбиркорларга берилган «яшил» кредитлар фоизларининг бир қисмини давлат қоплаб беради
11 май 2023, 17:47

Аҳоли ва тадбиркорларга берилган «яшил» кредитлар фоизларининг бир қисмини давлат қоплаб беради

Ўзбекистонда «Қуёшли хонадон» дастури қамровини ошириш мақсадида аҳоли ва тадбиркорларга берилган «яшил» кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш, «яшил энергия» сертификатлари тизимини яратиш ҳамда ГЭСларга «яшил» сертификатлар берилиши белгиланди.

Нукус воқеалари бўйича айбланувчилар жазони енгиллаштиришни сўради
11 май 2023, 17:43

Нукус воқеалари бўйича айбланувчилар жазони енгиллаштиришни сўради

Нукус воқеалари бўйича апеллация иши жараёнида судланувчилар ва адвокатлар жазони енгиллатишни, марҳум Шамшетовни эса оқлашни сўради. Прокуратура шартли равишда ҳукм қилинган 4 нафар судланувчига нисбатан жазони кучайтиришни сўради. Биринчи куни Тажимуратов ва Найипов ўртасида можаро келиб чиқди.

Қатар амирининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
11 май 2023, 17:34

Қатар амирининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Қатар раҳбари шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин. Қатар томони унинг бўлажак ташрифи кўп қиррали шерикликни янада чуқурлаштиришга кучли туртки беришига ишонч билдирмоқда.

Қуёш панелларини ўрнатишдаги камчиликлар учун 9 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилди
11 май 2023, 17:24

Қуёш панелларини ўрнатишдаги камчиликлар учун 9 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилди

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда қуёш панелларини ўрнатишда камчиликларга йўл қўйган 9 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши белгиланди. 2 ойда ўзгариш қилмаса, улар ишдан олинади.

Uzum компанияси ONA хайрия фондининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
11 май 2023, 17:00

Uzum компанияси ONA хайрия фондининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

ONA жамоат фонди ва Uzum ўртасида шартнома имзоланди. Энди Uzum Тошкентдаги тарқатиш пунктларига махсус қутилар жойлаштиради, йиғилган маблағлар эса жамғарма лойиҳаларига йўналтирилади.

Тошкентда Nexia бетон симёғочга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
11 май 2023, 16:29

Тошкентда Nexia бетон симёғочга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Янгиҳаёт туманида бошқаруви йўқотилган Nexia-2 бетон симёғочга урилди. ЙТҲ сабабли 23 ёшли ҳайдовчи вафот этди.

«Бугунги мавзу»: Талабалар ҳақидаги илк веб-сериал тақдимоти қандай ўтди?
11 май 2023, 15:00

«Бугунги мавзу»: Талабалар ҳақидаги илк веб-сериал тақдимоти қандай ўтди?

«Университетда бўлиш осон эмас, аммо бўлмаслик ундан ҳам қийин» шиори остида тақдим этилган «Бугунги мавзу» сериали талаба ёшларни қийнаб келаётган кўплаб актуал муаммоларни очиб берган.

Тошкентдаги йўналишларга яна 60 га яқин электробус чиқарилади
11 май 2023, 14:42

Тошкентдаги йўналишларга яна 60 га яқин электробус чиқарилади

Тошкентдаги йўналишларга яна 59 та Yutong электробуслари қўйилади (169 та шундай транспорт воситаси 20 апрелдан ҳаракатлана бошлаган). Бу бир қанча йўналишларнинг ҳаракат таркибини тўлиқ янгилаш ва айримларида электробуслар сонини кўпайтириш имконини беради.

Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
11 май 2023, 14:27

Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида 18 ва 25 май кунлари қўшимча қатновлар қўйилади.

Тошкентда бино 3 қават ўрнига 12 қават қилиб қурилгани бўйича судга даъво аризаси киритилди
11 май 2023, 14:20

Тошкентда бино 3 қават ўрнига 12 қават қилиб қурилгани бўйича судга даъво аризаси киритилди

Учтепа туманида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси эскиз лойиҳасида 3 қават бўлиши кўрсатилгани, бироқ амалда 12+1 қават қилиб қурилаётгани аниқланди. Қурилиш вазирлиги бошқармаси ҳолатни ўрганиб, бинонинг қўшимча қисмини бузиш бўйича судга даъво аризаси киритди.

Россияда мигрантларни урушга ёллаш имконини берувчи лойиҳа тайёрланмоқда
11 май 2023, 12:46

Россияда мигрантларни урушга ёллаш имконини берувчи лойиҳа тайёрланмоқда

Россия Давлат думаси Россия фуқаролигига эга мигрантларни урушга ёллаш имконини берувчи лойиҳани тайёрламоқда. Унда урушга юборишга рухсат бериш, шунингдек, мигрантлардан қурилиш батальонида фойдаланиш назарда тутилган.

Байроқ рангидаги тасма таққан йигит иши бўйича ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди
11 май 2023, 11:33

Байроқ рангидаги тасма таққан йигит иши бўйича ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди

Қашқадарёда байроқ рангидаги тасма таққан йигит иши бўйича ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди. Аввалроқ «Юксалиш» ходимлар ва ноқонуний қарор қабул қилган суд ҳаракатларига қандай баҳо берилганига қизиқиб, иш тафсилотларини очиқлашга чақирганди.

Тадбиркорларнинг банкдаги пулларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жазо тайинланади
11 май 2023, 11:25

Тадбиркорларнинг банкдаги пулларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жазо тайинланади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда жиноят кодексига қўшимча киритилди. Энди тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан розиликсиз пул ўтказган ёки олиб қўйган ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаган шахслар 13,2 млн сўмгача жаримага тортилади. Ҳолат яна қайтарилса, 3 йилгача қамоқ жазоси тайинланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг