COVID-19 туфайли Хитой мезбонлик қиладиган Осиё ва Параосиё ўйинлари қолдирилди

10−25 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилиши режалаштирилган XIX Осиё ва Параосиё ўйинлари мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият туфайли бир йилга кечиктирилди.

Тошкентдаги музейларни реконструкция қилиш бўйича лойиҳачи ва пудратчи тендерсиз танланди

Туркиянинг Outdoor Factory компанияси Тошкентдаги учта давлат музейини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида тендерсиз лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ишларини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.Компания «Истиқлол» мажмуаси, «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ва университети, Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудидаги сайёҳлик маркази ва бошқаларни лойиҳалаш ва қуришда иштирок этган.

Ўзбек-қирғиз чегарасида ўқ узилган 3 қирғизистонлик ноқонуний товар олиб ўтгани маълум бўлди

ДХХ ўзбек чегарачилари 3 нафар қирғизистонликка ўқ узгани ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот бериб, уларнинг чегарадан кўп миқдордаги юкларни ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлганини маълум қилди. Қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга қаршилик кўрсатиб, куч ишлатган.

Сурхондарёда сув тошқини туфайли 230 дан ортиқ одам эвакуация қилинди

Сурхондарёнинг Узун туманида кучли ёғингарчилик натижасида 40 га яқин уй сув остида қолди, 230 дан ортиқ киши мактаб биносига вақтинча жойлаштирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Кредитлар, Афғонистон, Украина. Япония ТИВ раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифининг асосий мавзулари

Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси Тошкентга ташрифи чоғида 200 млн долларгача кредит ажратилишини маълум қилди, Ўзбекистон билан Афғонистонда инклюзив сиёсий тизимни яратиш ва қизлар таълимини тезроқ тиклаш, Украинадаги вазият бўйича ҳамкорлик қилиш истагини билдирди. Ўзбекистон Япония сунъий йўлдошлари ва технологиялари ёрдамида иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашишни режалаштирмоқда.

Самарқанддаги 60 ўринли махсус қабулхонада 160 киши сақланаётгани аниқланди

Самарқанд вилоятидаги 60 ўринли маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун махсус қабулхонада 161 киши сақланаётгани аниқланди. Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан сақланувчи шахсларнинг яшаш ва меҳнат шароитлари ўрганилди. Уларнинг бир кунлик даромади ўртача 40 500 сўмни ташкил қилади.

Олимпия қўмитаси Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йилдаги энг яхши спортчиларини аниқлади

Миллий олипмия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг яхши спортчилар, етакчи спорт ташкилотлари аниқланди. Миржалол Қосимов, Абдулла Тангриев ва Оксана Чусовитиналар сўнгги 30 йилликнинг энг яхши спортчилари бўлишди.

9 май куни Ғалаба боғида байрам салюти ташкил этилади

9 май куни кечқурун Тошкентдаги Ғалаба боғида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил этилади.

Марказий банк президент расми туширилган тангаларни чиқармаганлигини маълум қилди

Марказий банк президент Шавкат Мирзиёев шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотларни муомалага чиқармаганлигини маълум қилди.

«Ўзтрансгаз» 2021 йилни 2,5 трлн сўмдан зиёд зарар билан якунлади

2021 йилдаги молиявий ҳисоботлар таҳлилига кўра, «Навоий кон-металлургия комбинати» энг кўп соф фойда (10 639,8 млрд сўм) олган ва энг кўп дивиденд (9,5 трлн сўм) тўлаган корхона деб топилди. «Ўзтрансгаз» эса энг кўп зарар (2,5 трлн сўм) кўрган ташкилот бўлди. Давлат иштирокидаги 20 та зарар кўриб ишлаган ташкилотлар орасида иккита футбол жамоаси ҳам бор.

Фарғона водийсига 6 май кунига белгиланган поездлар қатнови ҳам бекор қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» Қамчиқ довонида содир бўлган сел оқибатида кетма-кет иккинчи кун Фарғона водийсига ҳаракатланувчи поездлар қатнови тўхтатилганини маълум қилди. 6 майга мўлжалланган чипталар пули йўловчиларга 100 фоиз қайтариб берилади.

Дам олиш кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво кузатилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши, ҳаво ҳарорати +30…+35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. 9 май куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоийда ёмғир ёғади. 10 майда эса республика бўйлаб кучли жала қуйиши мумкин, ҳарорат эса +23…+28 даражагача пасаяди.

9−13 май кунлари 9 та вилоятга сел келиш хавфи бор

Ўзгидромет кучли ёмғирлар туфайли душанбадан-жумагача республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Аэрофлот» Москвадан Тошкентга парвозларни тикламоқда

Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси 20 майдан бошлаб Москва — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Парвозлар Airbus A330 лайнерларида улар лизингига ЕИ санкциялари юмшатилгани ортидан амалга оширилади.

Гўшт ва ўсимлик ёғи импортига нол даражали ҚҚС ставкаси муддати узайтирилди

Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ўсимлик ёғи ва картошкани олиб кириш ва сотишда қўшилган қиймат солиғининг нол ставкаси муддати 2022 йил охиригача узайтирилди. Шунингдек, Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар 2031 йилгача айрим солиқларни 1 фоизда тўлайди.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромадлари миқдори оширилди

Солиқ кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартишларга биноан ногиронлиги бўлган шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромадлари миқдори оширилди. Шунингдек, солиқ имтиёзи берилган айрим солиқ тўловчилари мазкур солиқларни 1 фоизи миқдорида тўлайди. Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларни ер солиғидан озод қилиш муддати узайтирилди.

Маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича ишонч телефони ишга тушди

Ўзбекистонда маданий мерос ёдгорликларига нисбатан содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ёки уларга етиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида хабар бериш учун ишонч телефони ишга туширилди.

Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган болалар учун махсус мактаб ташкил этилди

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси ташкил этилди. Муассасада 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун мактабгача таълим ҳамда 1−11-синфлар учун умумий ўрта таълим берилади.

Мактаблар, Меҳрибонлик уйлари ва интернатларда овқатланиш аутсорсингга топширилиши мумкин

ХТВ мактаблар, мактаб-интернатлари ва Меҳрибонлик уйларида овқатланишни аутсорсингга топшириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Аутсорсинг компаниялари фойдаланадиган мактаб ўқувчиларининг кунлик рационал овқатланиш нормалари ССВ томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон аҳолиси 35,4 млн кишига етди

Январь-март ойларида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 130 минг кишига кўпайиб, 35,4 млн кишига етди. Йил давомида ўзбекистонликлар сони 738,3 минг кишига ёки 2,1 фоизга ўсди. Йилнинг дастлабки уч ойида туғилишлар сони кескин — 13,4 фоизга ўсди, ўлим даражаси эса 0,5 фоизга ошди ва ковиддан аввалги кўрсаткичдан юқорилигича қолмоқда.

«Газета.uz»да эълон қилинган фоторепортажлар:

Фото: Тошкентнинг эски шаҳарида варраклар учирилиши

Баҳорда Ўзбекистонда варрак учириш мавсуми бошланади. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ва фотосуратчи Мирзаёр Эркинов Тошкентнинг эски шаҳарида варраклар учирилишини кузатишди.