ДХХ Тожикистондан келган поездда қарийб 2 кг «опий»ни аниқлади
2 май 2022, 12:26

ДХХ Тожикистондан келган поездда қарийб 2 кг «опий»ни аниқлади

ДХХ Тошкент вилояти Бекобод туманидаги халқаро ўтказиш пунктида Тожикистондан кириб келган юк поезди вагонининг ғилдираклари орасида 1 килограмм 949 граммлик «опий» гиёҳвандлик воситаси борлигини аниқлади. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Президент Рамазон ҳайити билан табриклади
1 май 2022, 22:10

Президент Рамазон ҳайити билан табриклади

Президент ўзининг байрам табригида Рамазон ҳайити дунё аҳлини ўзаро дўст ва биродар бўлиб, тотувлик ва ҳамкорликда яшашга даъват этишини таъкидлади. «Юртимизда барқарорликни таъминлаш, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, қадимий ва ўлмас қадриятларга таянган ҳолда тараққиёт сари жадал одимлаш — давр талабидир», — деди у.

Ўзбекистон ҳарбий техникаларни Афғонистонга қайтаришни режалаштирмаяпти
1 май 2022, 18:55

Ўзбекистон ҳарбий техникаларни Афғонистонга қайтаришни режалаштирмаяпти

Ўзбекистон ўтган йил августида мамлакатга учиб келган ҳарбий самолёт ва вертолётларни Афғонистонга қайтаришни режалаштирмаяпти, чунки улар АҚШ мулки ҳисобланади ва бу масала расмий Вашингтон томонидан ҳал қилиниши керак. Бу ҳақда «Америка Овози»га берган интервьюсида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев маълум қилди.

Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳаво маконининг бузиб ўтилгани ҳақидаги хабарга раддия берди
1 май 2022, 10:50

Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳаво маконининг бузиб ўтилгани ҳақидаги хабарга раддия берди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги «Sputnik Афганистан» агентлигининг Ўзбекистоннинг учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақидаги хабарини рад этди.

Рамазон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди
1 май 2022, 10:34

Рамазон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайити намози вақтларини эълон қилди. Ҳайит намози Тошкент шаҳрида соат 05:40 да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 2 май — душанба кунига тўғри келади
30 апрель 2022, 18:13

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 2 май — душанба кунига тўғри келади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май — душанба кунига тўғри келиши тўғрисида қарор қабул қилди. 3 ва 4 май эса қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

Тошкент ҳокими дрифт ҳаваскорлари учун полигон ажратишни таклиф қилди
30 апрель 2022, 17:45

Тошкент ҳокими дрифт ҳаваскорлари учун полигон ажратишни таклиф қилди

Автопойга ва дрифт ишқибозлари учун Тошкент шаҳрида полигон ажратилиши мумкин. Бу борадаги таклифни пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билдирди ва уларга ҳаваскор даражасида қараш кераклигини айтди. Ҳозир ушбу қоидабузарлик учун 5−15 суткага қамаш жазоси қўлланилади. Ҳокимнинг фикрича, «ҳамма нарсага тақиқ қўйиш шарт эмас».

Афғонистонда портлашлар давом этмоқда. Кобулда 50 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
30 апрель 2022, 14:14

Афғонистонда портлашлар давом этмоқда. Кобулда 50 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Афғонистонда тинч аҳолига қарши қатор террорчилик ҳужумлари давом этмоқда. 29 апрель куни Кобулдаги сўфий масжидида содир бўлган портлашда турли ҳисоб-китобларга кўра 10 дан 50 нафаргача одам ҳалок бўлган.

Айрим ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа билан бирга стипендия ҳам берилади
30 апрель 2022, 13:23

Айрим ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа билан бирга стипендия ҳам берилади

Президент қарори билан «Ишга марҳамат» мономарказларида ўқитилаётган ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа билан бирга 540 минг сўм миқдорида ҳар ой стипендия тўлаб берилади. Шунингдек, етим болалар иккиламчи бозордан давлат олиб берган уй-жойни расмийлаштиришда нотариус ва кадастр хизматлари учун бож тўламайди.

Санжар Мавлонов Сирдарё вилоятига прокурор бўлди
30 апрель 2022, 11:32 2

Санжар Мавлонов Сирдарё вилоятига прокурор бўлди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани прокурори Санжар Мавлонов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди
30 апрель 2022, 11:13

Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Ўзбекистон Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара пункти орқали Афғонистонга 58 та вагондан иборат поездда навбатдаги инсонпарарлик ёрдамини жўнатди.

Экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетган 14 нафар андижонлик қидирилмоқда
30 апрель 2022, 10:14

Экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетган 14 нафар андижонлик қидирилмоқда

Андижонда халқаро экстремистик ташкилотларга қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этаётганликда гумонланган 14 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинди. Уларнинг 4 нафари аёллардан иборат (рўйхат).

Ҳайит байрами учун пишириқлар
30 апрель 2022, 10:05

Ҳайит байрами учун пишириқлар

Ҳайит байрами учун қандай мазали пишириқлар тайёрлаш мумкин? Асалли ноодатий қуш тили, чак-чак, ёнғоқли булочкалар ва пишириқлар, «конфетка» печеньеси, Бостонча кремли торт — Zira.uz рецептларида.

29 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
29 апрель 2022, 22:00

29 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

1 майдан ошириладиган пенсия ва нафақалар, ўзини 4-қаватдан ташлаган ЎзДЖТУ талабаси, Рамазон ҳайити арафасида афв этилган 65 нафар фуқаро, уруш фахрийларига 15 млн сўмдан берилиши, «Ичан-Қалъа»даги 33та тарихий обидага жиддий зарар етказаётгани айтилган термитлар, жудда иссиқ бошланадиган май ойи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 29 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
29 апрель 2022, 19:33

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли фармонига асосан Шохрух Аминов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Сирдарё ҳамда Навоий вилоятларида прокурор лавозимида фаолият юритган.

Президент аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини маълум қилди
29 апрель 2022, 18:09

Президент аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини маълум қилди

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ижтимоий ёрдамга муҳтож 2,2 млн киши бор. Шавкат Мирзиёев кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий муассасалар тарбияланувчилари ва бошқаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини маълум қилди.

1 сентябрдан «декрет» тўловларининг бир қисмини давлат тўлаб беради
29 апрель 2022, 17:44

1 сентябрдан «декрет» тўловларининг бир қисмини давлат тўлаб беради

1 сентябрдан бошлаб ҳомиладорлик нафақаси тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилади. Бунинг учун Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилиб, унга жорий йилда бюджетдан 170 млрд сўм ажратилиши белгиланди.

Рамазон ҳайити арафасида 65 нафар фуқаро афв этилди
29 апрель 2022, 17:26

Рамазон ҳайити арафасида 65 нафар фуқаро афв этилди

Президент Рамазон ҳайити арафасида тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.

Наманганда банк ходимлари ва тадбиркорлар имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилишди
29 апрель 2022, 17:23

Наманганда банк ходимлари ва тадбиркорлар имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилишди

Чортоқ туманида банк масъул ходимлари тадбиркор билан ўзаро тил бириктириб, қуёнчилик ва чорвачилик учун ажратилган 1,3 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Мингбулоқ туманида эса тадбиркор банкнинг собиқ мансабдор шахслари билан биргаликда фуқароларга тикувчилик учун ажратилган 143,2 млн сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган.

Рублнинг расмий курси тарихий рекордни қайд этди
29 апрель 2022, 16:39

Рублнинг расмий курси тарихий рекордни қайд этди

Рублнинг сўмга нисбатан расмий курси 4,76 сўмга кўтарилиб, 157,52 сўмга тенг бўлди. Рублнинг ушбу курси ўз тарихидаги энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Доллар расмий курси кетма-кет олтинчи кун пасайиб, 11 161,96 сўмни ташкил қилди. Евро курси эса кўтарилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг