Мўғулистон чартер рейслар орқали Ўзбекистонга гўшт етказиб беришни таклиф қилди
6 июн 2022, 16:30

Мўғулистон чартер рейслар орқали Ўзбекистонга гўшт етказиб беришни таклиф қилди

Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспортини оширишни таклиф қилди. Ўзбекистондан Мўғулистонга эса озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми оширилади. Мамлакатлар ўртасидаги савдони ривожлантириш учун чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин.

Фарғонада ота ўз қизини калтаклаб, ўлдириб қўйгани айтилмоқда
6 июн 2022, 16:24

Фарғонада ота ўз қизини калтаклаб, ўлдириб қўйгани айтилмоқда

Шанба куни Учкўприк туманида 16 ёшли қизини бир йигит билан учрашиб юрганини кўриб қолган ота уни уриб, тан жароҳатлари етказгани айтилмоқда. Бунинг оқибатида қиз вафот этган. Гумондор ҳибсга олинди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда россиялик туристдан дрон олиб қўйилди
6 июн 2022, 15:11

Ўзбекистонда россиялик туристдан дрон олиб қўйилди

Россиялик турист Полина Ермакова Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтиб Тошкентда дрон олиб киргани учун ҳисбга олинганди. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими квадрокоптерни олиб киришга эътироз билдирмаган. Суд уни оқлади, бироқ дрон ундан тортиб олинди.

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 30 миллионга яқинлашди — Статистика қўмитаси
6 июн 2022, 14:56

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 30 миллионга яқинлашди — Статистика қўмитаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 29,91 миллионни ташкил этмоқда. 100 кишига 84 та абонент тўғри келмоқда. Ҳар бешинчи фойдаланувчи Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган.

Иккита ҳудудда валютани ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
6 июн 2022, 14:39

Иккита ҳудудда валютани ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди

Самарқанд вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланганликда гумонланган икки нафар шахс қўлга олинди. Улардан бири 5000, бошқаси 2800 долларни сотишга урингани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Пиёдалар ўтиш жойларида одамларни босиб кетиш давом этмоқда. ЙҲХХ буклетлар тарқатмоқда
6 июн 2022, 12:42 1

Пиёдалар ўтиш жойларида одамларни босиб кетиш давом этмоқда. ЙҲХХ буклетлар тарқатмоқда

Самарқанд вилоятида машина 4 ёшли қизчани пиёдалар ўтиш жойида уриб юборди, у вафот этди. ЙҲХХ маҳаллада суҳбат уюштириб, аҳолига «огоҳликка чорловчи» буклетлар тарқатди.

Ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда
6 июн 2022, 12:17

Ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафта мобайнида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво очиқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ҳудудларга қараб, +35…+42 даражагача кўтарилади. Айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши, жума куни эса баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Биринчи президентнинг ёрдамчиси Георгий Крайнов вафот этди
6 июн 2022, 12:00

Биринчи президентнинг ёрдамчиси Георгий Крайнов вафот этди

Ўзбекистон биринчи президентининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган Георгий Крайнов 88 ёшида вафот этди. У сўнгги йилларда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида етакчи илмий ходим лавозимида ишлаб келаётганди.

Нарпай туманидаги учта дўконда ёнғин содир бўлди
6 июн 2022, 11:27

Нарпай туманидаги учта дўконда ёнғин содир бўлди

Якшанба куни кечаси Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлди. ФВВ ёнғин оқибатида учта дўконнинг тахминан 70 кв.м. майдонда шифт, том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари зарарланганини маълум қилди.

Тошкентда мушукка пневматик қуролдан ўқ отишди
6 июн 2022, 11:22

Тошкентда мушукка пневматик қуролдан ўқ отишди

Пойтахтнинг Юнусобод туманида номаълум шахс мушукка қарата тахминан пневматик қуролдан ўқ отгани айтилмоқда. ИИББ аҳолидан уй ёки кўча ҳайвонларига нисбатан ҳар қандай зўравонлик ҳолатлари ҳақида хабар беришни сўрамоқда.

Бухоро шаҳри — «Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти» деб эълон қилинди
6 июн 2022, 10:57

Бухоро шаҳри — «Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти» деб эълон қилинди

Бухорода ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форуми доирасида Бухоро шаҳри 2022 йилда — «Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти» деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Туркманистон орқали юкларни транзит юборишга рухсат олди
6 июн 2022, 10:09

Ўзбекистон Туркманистон орқали юкларни транзит юборишга рухсат олди

Туркманистон 1 июндан бошлаб Ўзбекистонга транзит юк ташишга рухсат берди. Бир қатор талаблар ҳам ўрнатилди: автомобиллар автоколоннада ҳаракатланиши керак, ҳайдовчиларга тўхташ ва кабинадан чиқиш тақиқланади ва бошқалар.

Қозоғистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум якунланди
6 июн 2022, 10:04

Қозоғистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум якунланди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум якунлангани ва унда 7,9 млн фуқаро (сайловчиларнинг 86,06%) қатнашганини маълум қилди. Референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, 77,18 фоиз сайловчи ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган, 18,66 фоизи эса қарши овоз берган.

Ўзбекистон U23 Осиё кубогида Қатарни мағлуб этди
5 июн 2022, 09:25

Ўзбекистон U23 Осиё кубогида Қатарни мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси Қатар U23 жамоаси дарвозасига олтита гол уриб, Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган Осиё кубогининг чорак финалига йўл олди.

Ўзбекистондан Россияга поезд қатнови қайта тикланмоқда
4 июн 2022, 15:41

Ўзбекистондан Россияга поезд қатнови қайта тикланмоқда

Россия 14 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқароларининг темир йўл орқали киришига қўйилган чекловларни бекор қилмоқда. Биринчи бўлиб «Тошкент-Самара» ва «Тошкент-Волгоград» йўналишларида қатновлар йўлга қўйилади.

Сўм рамзига ўхшаш «In-Core systеmes» белгиси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган — Адлия вазирлиги
4 июн 2022, 15:02

Сўм рамзига ўхшаш «In-Core systеmes» белгиси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги «сўм» рамзи бўйича танлов ғолиби бўлган белги ва «In-Core systems» компанияси логосидаги ўхшашликларга муносабат билдирди. Таъкидланишича, «Франция компаниясининг логоси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган ва ҳимояланмаган», пул белгилари эса «муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланмайди».

Омбудсман онанинг ўғли ҳибсхонада калтаклангани ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди
4 июн 2022, 13:22

Омбудсман онанинг ўғли ҳибсхонада калтаклангани ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди

Омбудсман Фарғонанинг 10-сон тергов ҳибсхонасида ўғлини калтаклашгани ҳақида арз қилган онанинг мурожаатини ўз назоратига олди. Ҳибсхона ходимлари гумонланувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишни сўраганда маҳбусни «терпила» деб, калтаклаган ва «бу ердан ўлигинг чиқади» деб жавоб берган.

Носозлик сабаб метро поезди «Олмазор» бекатида тўхтаб қолди
4 июн 2022, 12:35

Носозлик сабаб метро поезди «Олмазор» бекатида тўхтаб қолди

«Чилонзор» йўналишида ҳаракатланаётган поезд электр таъминоти билан боғлиқ носозлик сабаб «Олмазор» бекатида тўхтаб қолди. Тошкент метрополитени маълум қилишича, бунинг оқибатида йўналишнинг қолган бекатларида поездлар вақтинча бир томонлама ҳаракатланишига тўғри келган.

Конституцияда ўлим жазосини тиклаш ва парламентар республикага ўтиш таклифлари билдирилди
4 июн 2022, 11:59

Конституцияда ўлим жазосини тиклаш ва парламентар республикага ўтиш таклифлари билдирилди

Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича комиссияга ўлим жазосини тиклаш ва парламентар республикага ўтиш таклифлари юборилди. Комиссия раиси Акмал Саидов ўлим жазоси ҳақида «давлат ўзи бермаган нарсасини олиб қўйишга ҳаққи йўқ» деди, парламентар республика эса «бизга керак бўлмаса керак» дея таъкидлади.

Нима тайёрлаймиз: олчали пишириқлар
4 июн 2022, 11:36

Нима тайёрлаймиз: олчали пишириқлар

Американча олчали пирог, штрейзель ва олчали пирожкалар, творогли хамирдан олчали ўрамалар, олча ва ўрикли пирог, олчали кекс ва бошқалар — Zira.uz мазали олчали пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг