6 июнь, душанба куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво очиқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.

Фақат куннинг иккинчи ярмида айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +35…+38 даража бўлади.

Сешанба кунидан бошлаб жанубдан Туркманистон орқали жуда иссиқ ҳаво оқимларини чиқишни бошланади.

Ўзбекистон ҳудудида кундан-кунга иссиқ кучайиб, пайшанба куни +38…+39 даража атрофида, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида +40…+42 даражагача бўлади. Бу ушбу давр учун меъёрдан 5−6 даража юқоридир.

10 июнь, жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан кучсиз ҳаво оқимларини кириб келиши кутилмоқда.

Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу куни ҳаво ҳарорати +32…+37 даража бўлади.

7−9 июнь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида шамол 17−22 м/с гача кучайиши, 10 июнда республика бўйлаб баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.