4 июн куни таниқли давлат арбоби, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг издоши Георгий Алексеевич Крайнов вафот этди, деб хабар қилинди Ислом Каримовнинг илмий-маърифий мажмуаси сайтида. Мажмуа томонидан «Газета.uz»га қўшимча қилинишича, у билан видолашиш маросими душанба куни бўлиб ўтади.

Георгий Крайнов 1933 йил 21 ноябрда Андижонда таваллуд топган. Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини «Андижанская правда» (Андижон ҳақиқати) газетасида бошлаган. Корректор, муҳаррир, масъул секретар, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

1976 йилда Крайнов Ўзбекистон КП Марказий қўмитасида тарғибот ва ташвиқот бўлими газета ва журналлар сектори мудири лавозимида иш бошлайди. Орадан бир йил ўтгач КП Марказий қўмитаси секретарининг биринчи ёрдамчиси лавозимига тайинланади. У кўп йиллар мобайнида Шароф Рашидов билан бирга ишлаган.

Фото: islomkarimov.uz.

Мустақил Ўзбекистонда Георгий Крайнов — президент ёрдамчиси, президент қабулхонаси бош консультанти, президент маъмурияти умумий ишлар бошқармаси протокол сектори бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

2018 йилдан бошлаб умрининг охиригача биринчи президент номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида етакчи илмий ходим бўлиб ишлаган.

У юксак мукофотлар билан ҳам тақдирланган: «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони, «Дўстлик» ордени, «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Содиқ хизматлари учун» медали.