Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилди
7 июн 2022, 10:13

Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилди

Президент қарори билан Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилди. Қолаверса, Абдулла Қодирий кўчасида Паралимпиячилар боғи бунёд этилади. Метронинг янги бекатларидан бирига «Паралимпия ҳаракати» номи берилади, 2023 йилдан Тошкентда «Паралимпиячилар матонати» халқаро форуми ўтказилади.

Оҳангаронда жарима майдончасига олиб кетилаётган ҳайдовчи ўзини машинадан ташлаб юборди
7 июн 2022, 09:47

Оҳангаронда жарима майдончасига олиб кетилаётган ҳайдовчи ўзини машинадан ташлаб юборди

20 май куни Оҳангаронда ЙПХ инспектори жарима майдончасига олиб кетаётган «ВАЗ-2121» ҳайдовчиси ўзини машинадан ташлаб юборди. 27 ёшли фуқаро 6 июнь куни кечаси шифохонада вафот этди. Прокуратура текширув ўтказмоқда.

Ўзбекистон Украина билан боғлиқ ташқи шокларнинг салбий таъсирини камайтириш имкониятига эга — S&P
6 июн 2022, 23:58

Ўзбекистон Украина билан боғлиқ ташқи шокларнинг салбий таъсирини камайтириш имкониятига эга — S&P

Россиядаги иқтисодий инқироз, шунингдек, Россия компаниялари ва иқтисодиёт тармоқларига нисбатан санкциялар Ўзбекистондаги фаолиятга таъсир қилади, деб таъкидлади S&P. Мамлакат Россиянинг Украинага бостириб кирган давр мобайнида ташқи шоклар ва ноаниқликларга бардош беради, аммо хавфлар ҳам мавжуд.

Ўзбекистон озиқ-овқат импортини оширишда давом этмоқда
6 июн 2022, 23:42

Ўзбекистон озиқ-овқат импортини оширишда давом этмоқда

Январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг озиқ-овқат импорти ҳажми 48,9 фоизга ошиб, 1,12 млрд долларни ташкил қилди. Таъминотнинг асосий қисмини буғдой, хом шакар, маргарин ва аралаш ёғлар, гўшт ва картошка ташкил қилади.

6 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 июн 2022, 22:00

6 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Туркманистон орқали юкларини транзит юборишга рухсат олган Ўзбекистон, Тошкентга келган ФИФА кубоги, Бразилия президентига ҳамдардлик йўллаган Шавкат Мирзиёев, Фарғонада қизини калтаклаб, ўлдириб қўйган ота, янги тайинловлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 6 июндаги хабарлар дайжестида.

Ботир Парпиев маҳалла вазири маслаҳатчиси бўлди
6 июн 2022, 21:03

Ботир Парпиев маҳалла вазири маслаҳатчиси бўлди

Ҳукумат қарори билан Ботир Парпиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди. Унинг лавозими мақом бўйича вазир ўринбосари лавозимига тенг.

Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига ҳамдардлик йўллади
6 июн 2022, 19:13

Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган сув тошқинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 128 кишига етган.

Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш таклиф қилинмоқда
6 июн 2022, 19:09

Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесганлик учун жарималар миқдорини ошириш ҳамда ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш чорасини белгилаш таклиф қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонни референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади
6 июн 2022, 18:02

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонни референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Фарғонада фуқаро ўз томорқасида 329 туп кўкнори етиштираётгани аниқланди
6 июн 2022, 17:43

Фарғонада фуқаро ўз томорқасида 329 туп кўкнори етиштираётгани аниқланди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида фуқаро ўз томорқасида 329 туп кўкнори етиштираётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда туристларга куч ишлатган ИИБ ходимларининг икки раҳбари ҳам ишдан бўшатилди
6 июн 2022, 17:34

Самарқандда туристларга куч ишлатган ИИБ ходимларининг икки раҳбари ҳам ишдан бўшатилди

Самарқандда туристларга электрошокер қўллаган ИИБ ходимларининг икки нафар раҳбари ҳам лавозимидан озод этилди. Вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматовнинг сўзларига кўра, мазкур воқеадан кейин ходимларга фуқаролар билан қандай муомалада бўлиш ва электрошокер қўллаш тартиби бўйича йўриқнома тарқатилган.

ЮНИСЕФ Ўзбекистон ССВга 2100дан зиёд компьютер топширди
6 июн 2022, 17:17

ЮНИСЕФ Ўзбекистон ССВга 2100дан зиёд компьютер топширди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСЕФдан 2150 та компьютер қабул қилиб олди, бу мамлакатнинг самарали вакцина ва иммунизация бошқарувини жорий этиш имкониятларини ошириши кутилмоқда.

Абдушукур Садиков Миллий антидопинг агентлигига раҳбар бўлди
6 июн 2022, 17:06

Абдушукур Садиков Миллий антидопинг агентлигига раҳбар бўлди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори лавозимига Абдушукур Садиков тайинланди. У мазкур лавозимда Нодиржон Турсуновнинг ўрнини эгаллади.

Тиббиёт ходимлари ишига аралашган шахсларни 10 суткага қамоққа олиш таклиф этилди
6 июн 2022, 16:53

Тиббиёт ходимлари ишига аралашган шахсларни 10 суткага қамоққа олиш таклиф этилди

Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари ишига тўсқинлик қилиш, уларга ноқонуний топшириқлар бериш учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда. Унга кўра, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган жисмоний шахс БҲМнинг 5 баравари, мансабдор эса 7 баравари миқдорида жаримага тортилади ёки 10 суткага қамоққа олинади.

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирида 5 та медални қўлга киритди
6 июн 2022, 16:46

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирида 5 та медални қўлга киритди

Тбилисидаги «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар битта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритди.

Мўғулистон чартер рейслар орқали Ўзбекистонга гўшт етказиб беришни таклиф қилди
6 июн 2022, 16:30

Мўғулистон чартер рейслар орқали Ўзбекистонга гўшт етказиб беришни таклиф қилди

Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспортини оширишни таклиф қилди. Ўзбекистондан Мўғулистонга эса озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми оширилади. Мамлакатлар ўртасидаги савдони ривожлантириш учун чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин.

Фарғонада ота ўз қизини калтаклаб, ўлдириб қўйгани айтилмоқда
6 июн 2022, 16:24

Фарғонада ота ўз қизини калтаклаб, ўлдириб қўйгани айтилмоқда

Шанба куни Учкўприк туманида 16 ёшли қизини бир йигит билан учрашиб юрганини кўриб қолган ота уни уриб, тан жароҳатлари етказгани айтилмоқда. Бунинг оқибатида қиз вафот этган. Гумондор ҳибсга олинди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда россиялик туристдан дрон олиб қўйилди
6 июн 2022, 15:11

Ўзбекистонда россиялик туристдан дрон олиб қўйилди

Россиялик турист Полина Ермакова Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтиб Тошкентда дрон олиб киргани учун ҳисбга олинганди. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими квадрокоптерни олиб киришга эътироз билдирмаган. Суд уни оқлади, бироқ дрон ундан тортиб олинди.

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 30 миллионга яқинлашди — Статистика қўмитаси
6 июн 2022, 14:56

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 30 миллионга яқинлашди — Статистика қўмитаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 29,91 миллионни ташкил этмоқда. 100 кишига 84 та абонент тўғри келмоқда. Ҳар бешинчи фойдаланувчи Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган.

Иккита ҳудудда валютани ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
6 июн 2022, 14:39

Иккита ҳудудда валютани ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди

Самарқанд вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланганликда гумонланган икки нафар шахс қўлга олинди. Улардан бири 5000, бошқаси 2800 долларни сотишга урингани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг