Ижтимоий тармоқларда Нарпай туманидаги озиқ-овқат дўконларида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВнинг маълум қилишича, 5 июнь куни соат 20:21 да Нарпай тумани ФВ бўлимига «Сари бозор» МФЙ ҳудудида жойлашган озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлайтгани тўғрисида шошилинч хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Махсус гуруҳ 20:35 да етиб келган. Ёнғин 22:10 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида жами учта озиқ-овқат дўконларининг тахминан 70 кв.м. майдонида шифт, том қисми ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб зарарланган аниқланган.

Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.