«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда турли хил мазали олчали пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Американча олчали пирог


Американча пирог жуда мазали ва тайёрлаш усули ҳам осон, таъми эса унутилмас. Олчанинг нордонлиги пирогга ўзгача таъм бағишлайди.

Штрейзель ва олчали пирожкалар


Газ печида пиширилган, оширма хамирдан тайёрланган олчали майин пирожкаларнинг таъми оғзингизда қолади. Устидаги штрейзел гилос нордонлигини юмшатади.

Творогли хамирдан олчали ўрамалар


Юмшоқ творогли хамирдан тайёрланган олчали ўрамалар — сизни қалбингизни забт этиши аниқ. Улар тез ва осон тайёрланади. Айтганча, бундай ўрамаларни исталган мева ва резавор мевалар билан тайёрлаш мумкин.

Оширма хамирдан олча ва ўрикли пирог


Ушбу пирог — чиройли кўринишга эга бўлиб, таъми эса барчани лол қолдириши аниқ. Хамири жуда майин, асоси эса олчанинг ёқимли нордон таъмига эга, серсув ва хушбўй бўлиб пишади.

Олчали кекс


Кекс — тез ва осон тайёрланадиган пишириқ. Майин ва ширин хамир нордон олча билан қўшилганда, ажойиб таъм ҳосил қилади. Таъбга кўра тайёр кексга шакар упаси сепишингиз мумкин.

Творог ва олчадан тайёрланган ўрама пирог


Олча ва творог бирлашмаси ҳар доим пишириқларга ўзгача таъм бағишлаб келган. Бундай пирог оила аъзоларингизни бир ерга жамлаб, кайфиятларини ҳам кўтаришга қодирдир.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.