Ягона мактаб формасини сотиб олиш шартлиги бўйича прокуратура тилхат ёздирмаган — Бош прокуратура
3 август 2022, 12:52

Ягона мактаб формасини сотиб олиш шартлиги бўйича прокуратура тилхат ёздирмаган — Бош прокуратура

Бош прокуратура Чилонзор туманидаги мактабда ягона форма харид қилиш учун прокуратура ходимлари тилхат ёздириб олгани ҳақидаги хабарни рад этди. Ўрганиш натижасида бу мактаб директорининг шахсий ташаббуси эканлиги, бироқ жараёнга ёлғондан прокуратура аралаштирилгани аниқланди.

«Режалар амалга ошишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ». ЕХҲТ Олий комиссари Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида
3 август 2022, 12:39

«Режалар амалга ошишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ». ЕХҲТ Олий комиссари Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмонов билан Марказий Осиё таълим дастури доирасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди. «Мамлакат раҳбарияти томонидан белгиланган барча режалар амалга ошишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ», — деди ЕХҲТ вакили.

Абитуриентлар чет тилидан 56 та сохта сертификатни топширгани аниқланди
3 август 2022, 11:36

Абитуриентлар чет тилидан 56 та сохта сертификатни топширгани аниқланди

Давлат тест маркази ОТМларга кириш учун онлайн топширилган аризалар орасида чет тилидан 56 та сохта сертификат мавжудлигини аниқлади. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди. 28,1 мингта сертификат эса тасдиқланди, яна 955 таси талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Ходимларни хизмат сафарларига юборишнинг янги тартиби белгиланди
3 август 2022, 11:20

Ходимларни хизмат сафарларига юборишнинг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан хизмат сафари учун транспорт, меҳмонхона ва бошқа харажатларининг чекланган миқдори белгиланди. Қолаверса, айрим тоифадаги ишчилардан ташқари бошқа ходимлар 30 кундан ортиқ сафарда бўлиши тақиқланмоқда. Харажатларни онлайн юритиш учун махсус дастур ва мобил илова ишлаб чиқилади.

Тошкентда ўқувчи мактаб девори босиб қолиши оқибатида вафот этди
3 август 2022, 10:24

Тошкентда ўқувчи мактаб девори босиб қолиши оқибатида вафот этди

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 234-сонли мактабда ўқувчини девор босиб қолгани, мактаб маъмурияти эса ўқувчининг ўлимини яширишга урингани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, ҳозирда қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади
3 август 2022, 09:50 1

Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Ўзбекистонликлар мустақилликнинг 31 йиллигини нишонлаш арафасида иш ҳафтасидан қатъий назар кетма-кет 4 кун — 1 сентябрдан 4 сентябрга қадар дам олиши кутилмоқда.

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон Словакияни мағлуб этди
3 август 2022, 09:37

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон Словакияни мағлуб этди

Шахмат олимпиадасининг 5-турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Словакияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Нодирбек Абдусатторов беш учрашувда бешта ғалаба билан мусобақанинг энг самарали ўйинчиларидан бири бўлиб турибди. Аёллар жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди.

Президент Туркия ва Озарбайжон ТИВ раҳбарларини қабул қилди
3 август 2022, 09:12

Президент Туркия ва Озарбайжон ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғли ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамовни қабул қилди. Музокараларда уч томонлама шериклик, қолаверса, кузда Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилди.

Автомобиль бозори ярим йилда 2 баробардан кўпроққа ўсди
2 август 2022, 23:08

Автомобиль бозори ярим йилда 2 баробардан кўпроққа ўсди

Ўзбекистонда автомобиль бозори йилнинг биринчи ярмида икки баравардан зиёд ошди. Ўсишнинг асосий қисми эски автомобиллар савдоси бўйича 308 минг битим тузилган иккиламчи бозорга тўғри келди. Хорижий автомобиллар савдоси 50 фоизга ошди.

Прокуратура мактаб формасини сотиб олиш шартлиги тўғрисидаги хабарни ўрганмоқда
2 август 2022, 22:48

Прокуратура мактаб формасини сотиб олиш шартлиги тўғрисидаги хабарни ўрганмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаблардан бирида прокуратура мактаб формасини мажбурий сотиб олиш учун тилхат ёздириб олаётгани ҳақида хабар тарқалди. Пойтахт прокуратураси ушбу маълумотни текширмоқда.

Ўқитувчилар таътил вақтида ажриқ чопишга жалб қилинди. Мактаб директори жаримага тортилди
2 август 2022, 22:29

Ўқитувчилар таътил вақтида ажриқ чопишга жалб қилинди. Мактаб директори жаримага тортилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида таътил вақтида ўқитувчилар ва бошқа ходимларни ишдан бўшатиш таҳдиди билан мактаб ҳудудини бегона ўтлардан тозалашга мажбурлаган директор 15 млн сўм жаримага тортилди.

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз»
2 август 2022, 21:13

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз»

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган «ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари» шу шиор остида ўтказилади. Тадбирлар дастури президент томонидан тасдиқланди.

Инновациялар вазирлиги икки марта президент китоби учун мобил илова яратишни молиялаштиришни рад этди
2 август 2022, 21:01

Инновациялар вазирлиги икки марта президент китоби учун мобил илова яратишни молиялаштиришни рад этди

Депутат Акмал Саидов таклифи билан президентнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» китоби учун мобил илова яратишга 2,6 млрд сўм сўралди. Бироқ лойиҳа Инновациялар вазирлиги ҳайъатида кўплаб саволлар туғдирди ва икки марта молиялаштириш рад этилиб, ғоя қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди.

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича ҳужжат сентябрь ойида имзоланади
2 август 2022, 17:55

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича ҳужжат сентябрь ойида имзоланади

Сентябрда Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитида Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича уч томонлама ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. Ҳозир томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида фаол ишламоқда, — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари в. б. Владимир Норов.

ОТМларга кириш тест синовлари 8 августдан бошланиши режалаштирилмоқда
2 август 2022, 16:44

ОТМларга кириш тест синовлари 8 августдан бошланиши режалаштирилмоқда

ДТМ абитуриентлар учун имтиҳонни 8 августдан бошлаш таклифи лойиҳаси тегишли ташкилотга киритилганини маълум қилди. Имтиҳонлар 10−13 кунгача давом этиши мумкин. Бу йил энг кўп абитуриент ЎзМУ, Наманган, Урганч давлат университетлари, Жиззах ва Тошкентдаги педагогика ўқув юртларида ўқиш ниятида.

Қашқадарёда велойўлак ва пиёдалар йўлакчаси қуриш учун ажратилган 1,1 млрд сўм талон-торож қилинди
2 август 2022, 14:52

Қашқадарёда велойўлак ва пиёдалар йўлакчаси қуриш учун ажратилган 1,1 млрд сўм талон-торож қилинди

Муборак туманида корхона раҳбари ва бошқалар томонидан пиёдалар ва велосипед йўлаклари қуриш учун ажратилган 1,1 млрд сўм пул маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда.

АҚШ Афғонистонда «Ал-Қоида» етакчисининг йўқ қилинганини эълон қилди
2 август 2022, 14:40

АҚШ Афғонистонда «Ал-Қоида» етакчисининг йўқ қилинганини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден «Ал-Қоида» етакчиси Айман аз-Завоҳирий Афғонистон пойтахти Кобулда ўтказилган аксилтеррор операцияси чоғида ўлдирилганини маълум қилди. Шу билан бирга, унинг оила аъзолари жабрланмаган, тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ.

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида ёш бола вафот этди
2 август 2022, 14:05

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида ёш бола вафот этди

Тошкент шаҳридаги 14-оилавий поликлиника олдида Matiz ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, икки пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида беш ёшли бола вафот этди.

Тошкент вилоятида 16 ёшли бола онасини ўлдириб қўйгани айтилмоқда
2 август 2022, 12:39

Тошкент вилоятида 16 ёшли бола онасини ўлдириб қўйгани айтилмоқда

Тошкент вилоятида 16 ёшли бола икки шериги билан ўзининг онасини қасддан ўлдириб қўйганликда гумонланмоқда. Бунга оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани ва улар аёлнинг жасадини уйнинг ертўласига кўмиб ташлагани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

ДХХ олтита вилоятда қарийб 20 кг гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйди
2 август 2022, 12:20

ДХХ олтита вилоятда қарийб 20 кг гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйди

Ўзбекистоннинг олтита вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари айрим шахслар ёнида қарийб 15 кг «опий» ҳамда салкам 4 кг «гашиш» моддаси борлигини аниқлади. Уларнинг аксарияти моддаларни қўшни давлатлардан олиб кириб, сотишни режалаштиргани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг