Тошкент вилоятида 31 июль соат 21:00 лар атрофида 2006 йилда туғилган бола яшаш хонадонида ўзининг онасини оилавий келишмовчилик сабабли қасддан ўлдириб қўйди. Мазкур хабарни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Бола икки нафар вояга етмаган танишларини уйига ёрдамлашиш учун чақирган, деб ёзмоқда Daryo. Бола онасининг мурдасини уйнинг ертўласига кўмиб қўйгани айтилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Уч нафар айбланувчининг жинояти суд мажлисида ўз исботини топса, улар 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.