Ижтимоий тармоқларда март ойида Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 234-сонли мактабда ўқувчини мактаб девори босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тахминларга кўра, мактаб маъмурияти мазкур ўқувчи ўлимини яширишга уринган, мактабнинг қулаб тушган девор қисми авариявий ҳолатда бўлган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

«Мактабда ўқувчини мактаб девори босиб қолганлиги ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.