IT-хизматларини экспорт қилаётган корхоналар сони бир йилда 102 тадан 257 тага етди — Шерзод Шерматов
24 октябр 2022, 20:11

IT-хизматларини экспорт қилаётган корхоналар сони бир йилда 102 тадан 257 тага етди — Шерзод Шерматов

АКТ вазири Шерзод Шерматов IT-маҳсулотлар экспорт қилаётган корхоналар сони бир йилда 102 тадан 257 тага етганини маълум қилди. «Беш йил олдин IT бўйича эскпорт деярли бўлмаганди», — деди вазир ICTWeek Uzbekistan ҳафталиги очилиш маросимида.

Риши Сунак Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлади
24 октябр 2022, 19:03

Риши Сунак Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлади

Буюк Британия Вакиллар палатаси раҳбари Пенни Мордаунт мамлакат бош вазири лавозимига номзодини қайтариб олди. Натижада қолган ягона номзод Риши Сунак ўз-ўзидан бош вазирга айланади.

Ҳафтанинг биринчи ярми ёмғирли бўлади
24 октябр 2022, 18:37

Ҳафтанинг биринчи ярми ёмғирли бўлади

Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаларининг бир қатор кириб келиши ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони белгилайди. Пайшанба ва жума кунлари қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бошланади, аммо кундузи ҳарорат +19 даражадан, кечаси эса +8 дан ошмайди.

Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи остида фаолиятини бошлади
24 октябр 2022, 18:12 1

Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи остида фаолиятини бошлади

Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи билан қайта очилди. Боғ тест режимида фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳрида 1 кв.метр учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга ошди — ИТИМ шарҳи
24 октябр 2022, 17:48

Тошкент шаҳрида 1 кв.метр учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга ошди — ИТИМ шарҳи

ИТИМ таҳлилларига кўра, сентябрь ойида ижарага бериладиган уй-жойга бўлган талаб кескин ошди. Пойтахтда ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга қимматлашди. Энг юқори қиймат (1 кв.метр майдон учун) Шайхонтоҳур ($12,5), Миробод ($10,8) ва Яккасарой ($10,8) туманларида қайд этилди.

Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли 2026 йилгача битказилади
24 октябр 2022, 17:46

Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли 2026 йилгача битказилади

Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш 2026 йилгача битказилади.

Yandex Ўзбекистонда Дастурлаш мактаблари ва АЁҚШларда тўлов хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда
24 октябр 2022, 17:12

Yandex Ўзбекистонда Дастурлаш мактаблари ва АЁҚШларда тўлов хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда

Yandex вакиллари Ўзбекистонда юқори синф ўқувчилари учун Дастурлаш мактаблари очиш режалаштирилаётганини маълум қилишди. Шунингдек, «Яндекс Заправки» ёқилғи учун тўлов хизматини ишга тушириш бўйича музокаралар ўтказилмоқда, такси хизмати эса яна учта шаҳарда ишга туширилади.

«Ҳолат президент назоратида». Шерзод Асадов Сирдарёдаги портлаш ҳақида
24 октябр 2022, 16:56

«Ҳолат президент назоратида». Шерзод Асадов Сирдарёдаги портлаш ҳақида

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Сирдарёда содир бўлган портлаш юзасидан изоҳ берар экан, ҳолат давлат раҳбарининг назоратида эканлигини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижаси кенг жамоатчиликка эълон қилинади, деди у.

Шавкат Мирзиёев 27 октябрда Остонага боради
24 октябр 2022, 15:50

Шавкат Мирзиёев 27 октябрда Остонага боради

Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги иш режаси ҳақида маълумот берди. Бу ҳафта президент «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига боради. Бундан ташқари, Европа Кенгаши президенти Шарль Мишельни қабул қилади.

Нодавлат ОТМ лицензиясини олиш талаблари соддалаштирилди
24 октябр 2022, 14:58

Нодавлат ОТМ лицензиясини олиш талаблари соддалаштирилди

Ҳукумат қарори билан НТТ сифатида давлат мулки объектларини ижарага олиш муддати 10 йилгача узайтирилди. Шунингдек, ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига қўйиладиган маблағ миқдори 25 минг АҚШ долларигача қисқартирилди.

Япония Ўзбекистондаги учта тиббиёт муассасасига 270 минг доллар ажратди
24 октябр 2022, 13:01

Япония Ўзбекистондаги учта тиббиёт муассасасига 270 минг доллар ажратди

Япония Тошкент, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистондаги учта тиббиёт муассасасини жиҳозлаш учун 270 минг доллардан ортиқ маблағ ажратди.

Тижорат банклари 24 октябрь учун белгилаган доллар курси
24 октябр 2022, 11:32

Тижорат банклари 24 октябрь учун белгилаган доллар курси

Марказий банк доллар курсини 11 125,00 сўм этиб белгилагандан сўнг, тижорат банклари ҳам мижозларга долларни янги қийматда таклиф қилди.

Сентябрь ойида қарийб 7,5 трлн сўмлик кредитлар ажратилган — МБ
24 октябр 2022, 11:14

Сентябрь ойида қарийб 7,5 трлн сўмлик кредитлар ажратилган — МБ

1 октябрь ҳолатига кўра, мавжуд банкларнинг аксариятида депозит ва кредитлар сонининг ўсиши кузатилди. Ўтган ой давомида «Миллий банк»да 5,3 трлн сўм депозитлар қисқарган. Муаммоли кредитлар сони бўйича эса «Халқ банки» (3 355) юқори кўрсаткични қайд этди.

Trilliant Ўзбекистон бизнес оламининг йўл кўрсатувчи юлдузига айланади
24 октябр 2022, 11:00

Trilliant Ўзбекистон бизнес оламининг йўл кўрсатувчи юлдузига айланади

Бизнес-парк Trilliant 300 дан ортиқ офис майдонлари, беш юлдузли InterContinental Hotels меҳмонхона, конгресс маркази ва очиқ савдо павильонларини тақдим этади.

Ўзбек авиакомпаниясида биринчи Boeing-747 самолёти пайдо бўлди
24 октябр 2022, 10:50

Ўзбек авиакомпаниясида биринчи Boeing-747 самолёти пайдо бўлди

Ўзбекистоннинг Мy Freighter авиакомпаниясида Jumbo Jet, шунингдек, «Осмон маликаси» деб номланувчи биринчи Boeing-747 самолёти пайдо бўлди. Бу авиакомпаниянинг биринчи хусусий юк самолёти ҳисобланади.

Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади
24 октябр 2022, 10:39

Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади

Президентнинг ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қарори қабул қилинди. 1 январдан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда «Ишга марҳамат» мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади.

Андижонда ЙТҲга учраб ағанаб кетган Cobalt ёниб кетди
24 октябр 2022, 10:00

Андижонда ЙТҲга учраб ағанаб кетган Cobalt ёниб кетди

Шаҳрихон туманида Spark билан тўқнашиб, ағдарилган Cobalt ёниб кетди. Ҳодиса сабаб икки киши жароҳатланган, ҳалок бўлганлар ҳақида эса маълумот келиб тушмаган.

Ҳиндистонда тутқунликда қолган ўзбекистонлик аёллар ҳукуматдан ёрдам сўради
24 октябр 2022, 09:13

Ҳиндистонда тутқунликда қолган ўзбекистонлик аёллар ҳукуматдан ёрдам сўради

Ижтимоий тармоқларда Деҳли шаҳрида тутқунликда бўлиб турган ўзбекистонлик аёлларнинг ватанга қайтишни сўраб йўллаган видеомурожаати тарқалди. Ҳолатга Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси расмий муносабат билдирди.

Фото: Сирдарёдаги портлаш оқибатлари бартараф этилмоқда
23 октябр 2022, 16:48

Фото: Сирдарёдаги портлаш оқибатлари бартараф этилмоқда

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳарбий омбордаги портлашдан сўнг ўтган бир сутка давомида зарарланган биноларнинг ярмидан ортиғи тўлиқ таъмирланганини маълум қилди.

«Ногиронлар учун шароит яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз» — Танзила Нарбаева
23 октябр 2022, 14:38

«Ногиронлар учун шароит яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз» — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева транспорт, овқатланиш шохобчалари, хизмат кўрсатиш объектлари, маданий-кўнгилочар муассасаларда ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яратилмаганини тан олди. «Аслида ногиронлар учун шароитлар яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг