Буюк Британия Вакиллар палатаси раҳбари Пенни Мордаунт сайловдан ўз номзодини қайтариб олишини эълон қилди. Натижада мамлакат Консерватив партиясининг янги раҳбари сифатида расман эълон қилинган собиқ молия вазири Риши Сунак эртага Британиянинг янги бош вазири лавозимига тайинланиши мумкин.

«Биз навбатдаги бош вазирни танладик. Бу қарор тарихий бўлиб, партиямизнинг ранг-баранглиги ва истеъдодидан яна бир бор далолат беради. Риши мени тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Янги консерватив ҳукумат британияликлар манфаати йўлида ҳамкорлик қилиш учун янги бош вазир атрофида бирлашиши керак», — деди Пенни Мордонт ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳам пойгада эди, бироқ у бир неча кун аввал ўз номзодини қайтариб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лиз Трасс Буюк Британия бош вазири лавозимини тарк этган, у атиги 45 кун ишлади ва мамлакат тарихида энг қисқа муддат фаолият кўрсатган бош вазир бўлди эди.