Trilliant — халқаро стандартлар асосида қурилган Ўзбекистондаги А+ тоифали бизнес-парки ҳисобланади. Чидамлилиги, экологик тозалиги ва эстетикаси туфайли у бизнес оламининг юлдузига айланади. Лойиҳа дунёдаги йирик архитектура компанияларидан бири бўлган, Сингапурда жойлашган DP Architect томонидан яратилган. Бизнес-парк Тошкент марказидаги ўзига хос жойлашуви, замонавий ва илғор архитектура хусусиятлари билан ҳашаматли офис тушунчасини янги босқичга олиб чиқади.

Ўзбекистоннинг ривожланаётган иқтисодиётининг янги эҳтиёжлари асосида ишлаб чиқилган — Trilliant меҳмондўстлик, муваффақият ва барқарорлик каби замонавий ва анъанавий қадриятлардан илҳомланган.

Универсал фойдаланиш модели — офислар, дўконлар, меҳмонхона, ресторанлар, спорт ва дам олиш жойлари офис лойиҳасидан юқори даражадаги бизнес марказларидан бирига айлантиради. Бизнес-парк 14 ва 17 қаватли иккита офис минораси, 17 қаватли меҳмонхона минораси, анжуманлар маркази ва ташқи савдо павильонлардан ташкил топган. Trilliant ўзига хос меъморий хусусиятлари билан Ўзбекистондаги биринчилардан бўлган А+ бизнес-парк лойиҳаларидан бирига айланишга ҳозирлик кўрмоқда.

Иш самарадорлиги ва мотивация учун яратилган бизнес-парк

Ўзбекистон бизнес оламининг келажакдаги эҳтиёжларини кўзлаган ҳолда ишлаб чиқилган лойиҳа офис учун барча халқаро талабларни ҳисобга олган ҳолда қурилмоқда.

Самарадорлик ва мотивацияга йўналтирилган архитектура кундузги ёруғликни максимал даражада олади, деразалар автоматик равишта очилади, 4,38 м баландликдаги шифтлар, 1,5 сонияли лифт — шу ва бошқа кўплаб инновацион хусусиятлар билан бизнес-парк юқори сифатли материаллар ва муваффақиятли тажриба орқали ҳақиқий ҳашаматни намойиш этади.


Trilliant барқарорлик соҳасидаги юқори халқаро аккредитациялардан бири бўлган LEED Gold талабларини инобатга олган ҳолда қурилмоқда. Бизнес-парк Ўзбекистонда LEED Gold сертификати билан тасдиқланган биринчилардан бири бўлишга номзодлик қилмоқда.

Trilliant ўзининг кам энергия истеъмоли, барқарор ландшафт майдони, автомобилларни қувватлаш станциялари, чиқиндиларни бошқариш тизимлари ва ақлли вентиляция технологияси билан табиий ресурслардан самарали фойдаланади ва шу билан бирга ўз харажатларини камайтиради.

Юқори инвестиция ва фойдали лойиҳа

Trilliant Ўзбекистон бизнес оламида янги меъёрларни ўрнатади ва стандартларни оширади. Лойиҳа, биринчи навбатда, инвестиция орқали келадиган даромади жиҳатидан эътиборни тортади. Шаҳарнинг янги тимсолларидан бири бўлган Trilliant бардошли ва кўп функционал архитектураси талаб даражасини оширади ва инвестицияларнинг қайтарилишини тезлаштиради.


Дунёдаги йирик меҳмонхоналар тармоғидан бири бўлган InterContinental Hotels Тошкентдаги янги меҳмонхонаси учун Trilliant танлагани ушбу лойиҳа қийматини янада оширади, JLL, TSP ва Securitas халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорлик эса лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини оширади.

Сотиш ва ижарага бериш жараёни давом этаётган ушбу лойиҳада 345 та офис ва 34 та тижорат объектлари мавжуд. Ўзбекистон бизнес оламининг юлдузи ва ўзининг барча имкониятлари билан жаҳон савдосининг боғловчи йўлагига айланадиган Trilliant 2022 йил декабрь ойида бизнес дунёсидаги шахслар ва Тошкентда истиқомат қилувчи барча одамлар учун ўз эшикларини очади.

Батафсил маълумотни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (+998) 71−205−59−95.

E-mail: info@trillianttashkent.uz
Facebook: fb.com/trilliant.uz
Instagram: @trilliant.uz
Telegram: t.me/trilliant_uzb

Реклама ҳуқуқлари асосида.