Қашқадарёда Nexia каналга ағдарилди
28 ноябр 2022, 12:00

Қашқадарёда Nexia каналга ағдарилди

Касби туманида Nexia йўл четидаги каналга ағдарилди. Туман ФВБ ходимлари машинани махсус техника ёрдамида каналдан олиб чиқди.

Нукус воқеалари бўйича гумонланувчиларга қўйилган айбловлар эълон қилинди
28 ноябр 2022, 11:41

Нукус воқеалари бўйича гумонланувчиларга қўйилган айбловлар эълон қилинди

Олий суд Нукус воқеалари иши бўйича судланувчилар, жумладан Даулетмурат Тажимуратов, Лолагул Қаллиханова, Азамат Турданов ва бошқаларга қўйилган айбловларни эълон қилди. Улар орасида Қорақалпоғистон ИИВ бўлим бошлиғи, университет ўқитувчиси ҳамда Нукус олимпия захиралари коллежи директори ҳам бор.

Хоразмда эр-хотинга тегишли бўлган машиналар ёниб кетди
28 ноябр 2022, 11:08

Хоразмда эр-хотинга тегишли бўлган машиналар ёниб кетди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида эр-хотинга тегишли бўлган Malibu ва Hongqi Т55 машиналари ёниб кетди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ички ишлар вазирлиги ҳар пайшанба куни ОАВ билан мулоқот қилади
28 ноябр 2022, 10:44

Ички ишлар вазирлиги ҳар пайшанба куни ОАВ билан мулоқот қилади

ИИВ матбуот котиби ҳар пайшанба куни АОКАда очиқ мулоқотни таъминлаш учун матбуот анжумани ўтказилишини маълум қилди. Бундан бир ҳафта олдин публицист ва блогер Шокир Шарипов тизимда давом этаётган муаммолар туфайли ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирганди.

Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазири вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
28 ноябр 2022, 10:30

Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазири вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. «Сўнгги йилларда у икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди», — дейилади хабарда. Владимир Макей 27 ноябрь куни номаълум сабабларга кўра вафот этганди.

Хоразмда ИИБ ходими ўзини отиб ўлдирди
28 ноябр 2022, 10:17

Хоразмда ИИБ ходими ўзини отиб ўлдирди

Янгиариқда ИИБ ходими хизмат қуроли билан ўзини отиб ўлдирди. Бунга турмуш ўртоғининг фарзандларини олиб, отасининг уйига кетгани оқибатида келиб чиққан руҳий сиқилиш сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан экспертиза ишлари тайинланиб, терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Бир кунда коронавирус аниқланган беморлар сони 140 нафарга яқинлашди
28 ноябр 2022, 10:06

Бир кунда коронавирус аниқланган беморлар сони 140 нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганларнинг кунлик сони яна ортиб, якшанба куни республикада 137 кишида (бир кун аввал 129 киши) коронавирус аниқланди. Касаллик юқтирганларнинг энг кўпи пойтахтда (81 киши).

Фото: Нукус воқеалари бўйича 22 кишига нисбатан суд бошланиш арафасида
28 ноябр 2022, 09:43

Фото: Нукус воқеалари бўйича 22 кишига нисбатан суд бошланиш арафасида

Яқин фурсатларда Бухоро вилояти судида Нукус воқеалари бўйича 22 киши нисбатан суд муҳокамалари бошланади. Томонлар бирин-кетин суд залига кириб келмоқда, ОАВ вакиллари учун эса махсус матбуот маркази ташкил этилган. Ҳозирча айбланувчиларнинг адвокатлари ва прокуратура ходимлари етиб келишди.

Банклар долларни 11 300 сўмдан сотишни бошлади
28 ноябр 2022, 09:43

Банклар долларни 11 300 сўмдан сотишни бошлади

28 ноябрь куни тижорат банклари 1 АҚШ долларини 11 300 сўмдан сотишни бошлади. Сотиб олиш эса 11 210 — 11 280 сўм оралиғида.

Фарғонада аёл киши 3 нафар қизни пичоқлади
28 ноябр 2022, 09:22

Фарғонада аёл киши 3 нафар қизни пичоқлади

Фарғонада аёл киши ўзига таниш бўлган 3 нафар қизни жанжал оқибатида пичоқлади. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖЧ-2022: Хорватия Канадани плей-оффдан маҳрум қилди, Испания ва Германия дурангга имзо чекди
28 ноябр 2022, 08:00

ЖЧ-2022: Хорватия Канадани плей-оффдан маҳрум қилди, Испания ва Германия дурангга имзо чекди

F гуруҳидан жой олган Хорватия — Канада баҳсида хорватлар ўз рақибларига халқаро мусобақаларда тажрибанинг қанчалик муҳим эканлигини кўрсатиб қўйишди. E гуруҳидаги Испания — Германия қарама-қаршилигида эса томонлар биттадан гол уришди дуранг қайд этишди.

Хитойда содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди
28 ноябр 2022, 07:42

Хитойда содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди

Хитойда содир бўлган 5,2 баллик зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди. Фарғона водийсида унинг кучи 3 бални ташкил этди.

ЖЧ-2022`да сенсациялар куни: Коста-Рика Японияни, Марокаш эса Белгияни мағлуб этди
27 ноябр 2022, 20:47

ЖЧ-2022`да сенсациялар куни: Коста-Рика Японияни, Марокаш эса Белгияни мағлуб этди

E ва F гуруҳидан жой олган Япония — Коста-Рика, Белгия — Марокаш баҳсларида кутилмаган натижалар қайд этилди. Ўтган турда Германияни мағлуб этган Япония, Испаниядан катта ҳисобда мағлубиятга учраган Коста-Рикага енгилди. Шунингдек, Марокаш ҳам Белгия терма жамосини доғда қолдирди.

Нукус воқеалари иши бўйича 22 киши айбланмоқда
27 ноябр 2022, 17:26

Нукус воқеалари иши бўйича 22 киши айбланмоқда

1−2 июль кунлари Нукусда содир бўлган воқеалар юзасидан очиқ суд душанба куни Бухорода бошланади. 22 киши, шу жумладан, Д. Тажимуратов, Л. Каллиханова, А. Турдановлар айбланувчи ҳисобланади. Айблов 11 та модда — безориликдан тортиб, конституциявий тузумга тажовуз қилиш доирасида эълон қилинди.

Ҳудудларда президент Администрацияси раҳбари ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилади
27 ноябр 2022, 14:47

Ҳудудларда президент Администрацияси раҳбари ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда президент Администрацияси раҳбарининг ҳудудларда фаолият юритувчи ва халқ қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ёрдамчилари лавозими жорий этилади. Президентнинг икки маслаҳатчиси лавозимлари бирлаштирилди. Халқ қабулхоналари ходимлари маъмурий баённомалар тузишлари мумкин бўлади.

ЖЧ-2022: Фаворит жамоалардан ғалаба. Аргентина ўзига келаяптими?
27 ноябр 2022, 14:19

ЖЧ-2022: Фаворит жамоалардан ғалаба. Аргентина ўзига келаяптими?

C ва D гуруҳидан жой олган Тунис — Астралия, Полша — Саудия Арабистони, Франция — Дания, Аргентина — Мексика қарама-қаршиликлари «сюрприз»ларсиз ўтди. Левандовски ўзининг Жаҳон чемпионатларидаги илк голини урди. Месси ўйиннинг энг зўр футболчиси бўлди. Мбаппе эса дубль қайд этди.

Судьялар ассоциацияси раиси қайта сайланди
27 ноябр 2022, 13:05

Судьялар ассоциацияси раиси қайта сайланди

Ўзбекистон Судьялар ассоциациясининг раиси этиб Убайдулла Мингбоев қайта сайланди.

Қорақалпоғистонда болалар учун янги турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади
27 ноябр 2022, 12:33

Қорақалпоғистонда болалар учун янги турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

Қорақалпоғистонда болалар учун сут кислотали бактерияларнинг маҳаллий штаммлари асосида янги турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Лойиҳа 2021 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

Фарғонада аёл киши ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди
27 ноябр 2022, 12:08

Фарғонада аёл киши ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

Тармоқларда Фарғонада аёл киши ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлгани ҳақидаги хабар тарқалди. Вилоят ИИБ аёлнинг қизи 4 нафар шахсга жинсий алоқа қилишга шароит яратиб бергани ва 2 нафар вояга етмаган қизни тутқунликда сақлаб, фоҳишаликка мажбурлаб келгани учун ушланганини маълум қилди.

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
27 ноябр 2022, 11:39

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда 3 кишининг ўлими, 38 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган йирик тўқнашувга йўл таъмирлаш корхонасининг ўзбошимчалиги сабаб бўлгани аниқланди. Корхона ЙҲХХ органлари билан келишмаган ҳолда йўлнинг бир томонида қарама-қарши ҳаракатни ташкил этган. Жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг