Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони кетма-кет учинчи кун ошиб, 27 июнь куни 137 кишида (бир кун аввал 129 киши) вирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Энг кўп вирусга чалинганлар Тошкент шаҳрида (81 киши) қайд этилди. Самарқандда — 15 нафар, Тошкент вилоятида — 14 киши, Наманганда эса 12 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижа берди.

Ҳозирга келиб расман 245 966 нафар фуқаронинг коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Маълумот учун, Ўзбекистонда 12 ноябрдан бери ковидга чалинганлар сони кун сайин ортиб бормоқда.