Ўзбекистонда чет элликларни ишга олиш тартиби соддалашиши мумкин
7 феврал 2023, 15:04

Ўзбекистонда чет элликларни ишга олиш тартиби соддалашиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасида Ўзбекистонда ишлашни истаган чет элликларни бўш иш ўринларига чақиришда мақсадга мувофиқликни ўрганиш тартибини бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, улар четдан олиб келган машинани олиб чиқиб кетиш муддати ўтиб кетган бўлса, йиғим тўламаслиги ҳам мумкин.

Ўзбекистонда IMEI-кодларини клонлаш учун жавобгарлик белгиланмоқда
7 феврал 2023, 14:35

Ўзбекистонда IMEI-кодларини клонлаш учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини ноқонуний клонлаш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ИИББ.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани демаркация бўйича музокараларни бошлади
7 феврал 2023, 14:12

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани демаркация бўйича музокараларни бошлади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани делимитация қилиш жараёнини якунлаб, тезда унинг демаркациясига киришди. Бу борадаги икки давлат ишчи гуруҳларининг биринчи йиғилиши аллақачон бўлиб ўтган, кейингиси яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган.

Туркиядаги зилзила оқибатида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
7 феврал 2023, 13:18

Туркиядаги зилзила оқибатида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Туркиянинг Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси зилзила оқибатида ҳалок бўлди. Яна 4 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган, уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Bronla.uz билан дачаларни онлайн тарзда топиш ва бронь қилиш мумкин
7 феврал 2023, 13:00

Bronla.uz билан дачаларни онлайн тарзда топиш ва бронь қилиш мумкин

Bronla.uz сервиси дачаларни 2 дақиқада ҳам танлаб, ҳам бронлаш имкониятини тақдим этади.

Ўзбекистондаги барча бошланғич синфларда ўқувчилар бепул овқат билан таъминланиши мумкин
7 феврал 2023, 12:48

Ўзбекистондаги барча бошланғич синфларда ўқувчилар бепул овқат билан таъминланиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, янги ўқув йилидан республикадаги барча бошланғич синфларда ўқувчилар бепул овқат билан таъминланиши мумкин. Бу амалиёт дастлаб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида йўлга қўйилган.

Ўзбекистонда бир йилда ЙТҲлар сонини камида 15 фоизга камайтириш режа қилинган — ЙҲХХ
7 феврал 2023, 12:33 1

Ўзбекистонда бир йилда ЙТҲлар сонини камида 15 фоизга камайтириш режа қилинган — ЙҲХХ

Ўзбекистонда 2022 йилда 2021 йилга нисбатан ЙТҲлар сони 1 фоизга камайди. Уларда ҳалок бўлганлар сони 3 фоизга камайган бўлса, жароҳатланганлар сони 4 фоизга ошди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2023 йилга бориб ЙТҲ ва ўлимлар сонини 15 фоизга камайтиришни мақсад қилган.

Намангандаги портлаш оқибатида 1 киши вафот этди
7 феврал 2023, 12:27

Намангандаги портлаш оқибатида 1 киши вафот этди

Косонсой туманидаги уйда портлаш рўй бериб, 5 киши жароҳат олди. Улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида 19 ёшли қиз ўзини осиб қўйди
7 феврал 2023, 11:54

Тошкент вилоятида 19 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

Ангрен шаҳрида 19 ёшли қиз хонадонида ўзини осиб қўйди. Уни шаҳар Миллий гвардиясида ишловчи йигит фотосуратларини тарқатиш билан қўрқитгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланди.

Коллеж ва техникум педагоглари ойлиги мактаб ўқитувчилари маошига тенглаштирилиши мумкин
7 феврал 2023, 11:46

Коллеж ва техникум педагоглари ойлиги мактаб ўқитувчилари маошига тенглаштирилиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 1 апрелдан бошлаб профессионал таълим муассасаси (коллеж ва техникум) ўқитувчиларининг маоши мактаб ўқитувчилариники билан тенглаштирилиши мумкин.

Ҳуқуқбузарликни илк бор содир этаётган тадбиркорга молиявий санкциялар қўлланмаслиги мумкин
7 феврал 2023, 10:23

Ҳуқуқбузарликни илк бор содир этаётган тадбиркорга молиявий санкциялар қўлланмаслиги мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 1 мартдан тадбиркорлар илк марта ҳуқуқбузарлик содир этаётган бўлса, уларга молиявий санкциялар қўлламаслик таклиф қилинмоқда. Агар савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилса, жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтиб, бекор қилиниши мумкин.

Наманганда уй портлаши оқибатида 4 киши жароҳатланди
7 феврал 2023, 10:18

Наманганда уй портлаши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Косонсой туманидаги уйда содир бўлган портлаш сабабли жароҳатланган 4 фуқаро шифохонага олиб кетилди. Воқеани ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» ходимлари ўрганмоқда.

200 та давлат хизмати анъанавий шаклдан онлайнга ўтказилиши кутилмоқда
7 феврал 2023, 10:18

200 та давлат хизмати анъанавий шаклдан онлайнга ўтказилиши кутилмоқда

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2023 йилги давлат дастурига кўра, ҳозирда анъанавий шаклда тақдим этилаётган 200 та давлат хизмати ДХМлар ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатила бошлайди. Электр, газ ва сув ҳисоблагичларини қиёслаш проактив тарзда амалга оширилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонлик спортчилар Туркиядаги зилзила ўчоғидан олиб чиқилди
7 феврал 2023, 10:13

Ўзбекистонлик спортчилар Туркиядаги зилзила ўчоғидан олиб чиқилди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Туркияда 6 февраль куни содир бўлган зилзила марказларидан бири — Қаҳраманмараш вилоятидан олиб чиқилди. Улар Анқара-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича мамлакатга қайтиб келади.

Банкларда долларнинг сотиш курси яна 11 400 сўмгача кўтарилди
7 феврал 2023, 10:07

Банкларда долларнинг сотиш курси яна 11 400 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 7 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 260 — 11 355 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 400 сўм.

Туркияда етти кунлик мотам эълон қилинди
7 феврал 2023, 09:42

Туркияда етти кунлик мотам эълон қилинди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 6 февраль куни содир бўлган даҳшатли зилзилалар қурбонлари хотирасига етти кунлик умумхалқ мотамини эълон қилди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 2316 нафарга етди, 13 293 нафари жароҳат олди.

Германия компанияси Сурхондарёда 600 МВт қувватга эга фотоэлектр станция қуради
7 феврал 2023, 09:34

Германия компанияси Сурхондарёда 600 МВт қувватга эга фотоэлектр станция қуради

Жарқўрғон туманида Германиянинг Graess Energy Uzde компанияси 600 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуришни режалаштирмоқда.

Барча аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тезлиги соатига 60 кмгача туширилади
7 феврал 2023, 09:25

Барча аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тезлиги соатига 60 кмгача туширилади

Муҳокамага қўйилган 2023 йилги давлат дастурига мувофиқ, 1 июндан бошлаб республиканинг барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 60 километргача туширилиши мумкин. Таҳлилларга кўра, бу чеклов ўлим ҳолатларини камида 15 фоизга камайтиришга олиб келади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 феврал 2023, 23:58

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзила қурбонлари сонининг умумий 2200 нафарга яқинлашгани, Грецияда кучли қор туфайли мактаб ва дўконларнинг ёпилгани, Фаластин ҳукуматининг миллий ярашув бўйича учрашувга тайёргарликни бошлагани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистон президенти мамлакатдаги миссиясини якунлаётган Хитой элчисини мукофотлади
6 феврал 2023, 23:10

Ўзбекистон президенти мамлакатдаги миссиясини якунлаётган Хитой элчисини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой элчиси Цзян Янни қабул қилди. Президент дипломатга икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Дўстлик» орденини топширди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг