Наманган вилояти Косонсой тумани «Нуробод» МФЙда 7 февраль куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 07:30 да Навбаҳор кўчаси рақамсиз яшаш уйида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Оқибатда 4 нафар фуқаро жароҳат олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Айни вақтда чақнаш оқибатлари бартараф этилмоқда. Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» ходимлари чиққан.