Дачага тез-тез чиқиб турадиганлар яхши билишади, танлаган дачангиз сиз билан чиқаётган оилангиз ёки ўртоқларингизнинг ҳаммасига бирдек ёқиши қийин. Сабаби, 100 км узоқликда жойлашган дачага бориб сифатини текшириб келишга ярим кунингиз кетади, узоқдан туриб кўрмай олай десангиз, олган дачангиз сиз истагандек бўлиб чиқмаслиги мумкин. Бу етмаганидек, дачани қиммат олиб қўйишингиз, ёки фирибгарнинг қўлига тушиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Энди ушбу муаммо ва хатарларнинг ечими бор.

Bronla.uz сизга дача қидириш ва бронь қилиш жараённи қулайлаштириб беради. Эълонлар тахтаси ёки ижтимоий тармоқдаги каналларга нисбатан Bronla.uz афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  1. Сайтда дачани оила/компания/меҳнат жамоасининг мезонлари асосида қидириш мумкин.
  2. Дачани харитадаги локацияга қараб танласа ҳам бўлади. Бунда фойдаланувчи унинг айнан қаерда: тоғ, сой бўйи ёки дала-ҳовли маҳаллаларида жойлашганлигига қараб танлайди.
  3. Хавфсизлик: сайтдаги ҳар бир дача тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги бўйича текширилган.
  4. Арзонроқ: сайт маклерлар билан ишламайди. Сервисдаги ҳамма дачалар биринчи қўлдан ижарага берилади.
  5. Қулай бронлаш: сайтда дачаларни 2 дақиқада ҳам танлаб, ҳам бронлашингиз мумкин.

Бугунги кунда Bronla.uz оммалашиб бормоқда ва кўрсаткичлар бўйича барқарор ўсишни қайд этмоқда. Масалан, сўнгги чоракда фойдаланувчилар базаси 350% га ўсди. Прогнозга кўра, апрель ойига бориб сайт фойдаланувчилари сони яна 200%га ошиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Bronla.uz мавсумдан ташқари ҳордиқ маданиятини тарғиб қилиш учун дала-ҳовлилар ҳамжамиятининг етакчиларидан бири сифатида ҳам ишламоқчи. Асосий мақсад — дачаларда ҳордиқ чиқариш мавсумийлигини йилига 12 ойга кўтариш. Бу эса ўз йўлида дача эгаларига бизнес ҳаражатларини тезроқ қоплашига ва шу орқали халқ учун дачаларнинг ижара нархини тушишига олиб келади.

Сайт:bronla.uz
Telegram:t.me/bronla

Реклама.