28 январь куни соат тахминан 18:30 атрофида Ангрен шаҳри «Беруний» маҳалласида яшаган, 2004 йилда туғилган қиз ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Р.Н. яшаш уйининг молхона тўсинига мато билан ўзини ўзи осиб, жонига қасд қилган. Ҳолат юзасидан марҳуманинг яқинлари ва бошқа тегишли шахслардан тушунтириш хатлари олиниб, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланди.

Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳасининг ёзишича, қизни шаҳар Миллий гвардиясида ишловчи йигит шантаж қилган. Агар қиз йигит билан учрашишга келмаса, бир нечта фотосуратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитгани айтилган.

Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.