Наманган вилояти Косонсой тумани «Нуробод» МФЙда 7 февраль куни портлаш содир бўлганди. Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат бўйича қўшимча маълумот эълон қилди.

Келтирилишича, тумандаги хонадонларнинг бирида чақнаш юз берган. Оқибатда 5 нафар шахс (ФВВ берган дастлабки маълумотда 4 нафар эди) турли тан жароҳати олган. Кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан, 1 нафари шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Косонсой тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисми «а» банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.