8 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 феврал 2023, 22:00

8 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ҳибсга олинган блогер Абдуқодир Мўминов, Туркияда кетган ўзбекистонлик ФВВ ходимлари, Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг янги қўмондонлари, гулларга тўлаётган Ўзбекистондаги Туркия элчихонаси, метро қурилиши билан танишган Шавкат Мирзиёев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Кўп тамаки чеккани туфайли нафас олиши оғирроқ бўлиб қолган». Комиссия — Полат Шамшетовнинг ўлими ҳақида
8 феврал 2023, 21:20

«Кўп тамаки чеккани туфайли нафас олиши оғирроқ бўлиб қолган». Комиссия — Полат Шамшетовнинг ўлими ҳақида

Парламент комиссияси Полат Шамшетовнинг камерадошларига таяниб, унинг кўп тамаки чеккани туфайли нафас олиши оғирроқ бўлиб қолганини маълум қилди. Ўша куни марҳум кўп безовталанган, тўсатдан уларнинг кўз ўнгида ҳушини йўқотган.

Фото: Ўзбекистон аҳолиси Туркия халқига инсонпарварлик ёрдамини йиғишмоқда
8 феврал 2023, 21:01

Фото: Ўзбекистон аҳолиси Туркия халқига инсонпарварлик ёрдамини йиғишмоқда

Тошкентдаги «Технопарк» мажмуасида зилзиладан жабр кўрган Туркия аҳолисига инсонпарварлик ёрдами йиғилмоқда. Бу ерга иссиқ кийим-кечак, озиқ-овқат, бирламчи эҳтиёж буюмлари, повербанклар, ток генераторлари келтирилмоқда. Хоҳловчилар жума куни кечқурунгача ёрдам беришлари мумкин.

Туркияда вайроналар остидан яна икки ўзбекистонлик қутқарилди
8 феврал 2023, 20:05

Туркияда вайроналар остидан яна икки ўзбекистонлик қутқарилди

Туркиянинг Хатай ва Малатя шаҳарларида вайроналар остидан ўзбекистонлик бир аёл ва бир эркак қутқариб олинди. Аввалроқ Қаҳрамонмарашда вайроналар остидан ўзбекистонлик топилгани ҳақида хабар берилганди. Зилзила қурбонлари сони эса 8500 дан ошди.

Тошкентда чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 50 фоизга ошириш топширилди
8 феврал 2023, 19:56

Тошкентда чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 50 фоизга ошириш топширилди

Ўзбекистон президенти Тошкентда чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини камида 50 фоизга ошириш бўйича топшириқ берди. Ҳозирда бу кўрсаткич 18 фоизни ташкил этади.

1 апрелгача Тошкентга 1000 та автобус олиб келинади
8 феврал 2023, 19:41

1 апрелгача Тошкентга 1000 та автобус олиб келинади

Ўзбекистон президенти 1 апрелгача Тошкентга 1000 та автобус олиб келинишини маълум қилди (аввалроқ 1 мартгача экани айтилганди). Шунингдек, жорий йилда 25 та кўчада жамоат транспорти учун ажратилган йўлаклар, 20 та кўчада пуллик тўхташ жойлари пайдо бўлади.

Тошкентда янги қурилишларга мораторий эълон қилинади — президент
8 феврал 2023, 18:58

Тошкентда янги қурилишларга мораторий эълон қилинади — президент

Шавкат Мирзиёев пойтахт бош режа тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилинишини айтди. Бундан ташқари, 2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Блогер Абдуқодир Мўминов жиноят иши доирасида ҳибсга олинди — ИИВ
8 феврал 2023, 18:09

Блогер Абдуқодир Мўминов жиноят иши доирасида ҳибсга олинди — ИИВ

Блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан фирибгарлик ва товламачилик моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. ИИВ маълумотида унинг бир шахсдан 3800 доллар олгани, бошқа бир шахсдан эса 70 000 доллар сўрагани айтилмоқда. Блогер ҳибсга олинди.

Тошкентдаги отхоналарнинг бирида 2 бош жонивор очликдан нобуд бўлди
8 феврал 2023, 18:08

Тошкентдаги отхоналарнинг бирида 2 бош жонивор очликдан нобуд бўлди

Тармоқларда «Тошкент отчопари» АЖга тегишли отхонада ҳайвонлар очликдан ўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ветеринария қўмитаси 2 бош от нотўғри озиқлантириш оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳолат бўйича тергов олдидан текширув тайинланди.

Май ойида электр энергияси ва газ нархларининг эркинлаштирилиши кутилмоқда — Марказий банк
8 феврал 2023, 18:01

Май ойида электр энергияси ва газ нархларининг эркинлаштирилиши кутилмоқда — Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев май ойида электр энергияси ва газ нархларининг эркинлаштирилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу чора бир неча йилдан бери кечиктириб келинади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарига 28,3 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди
8 феврал 2023, 17:44

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарига 28,3 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди

2022 йилда «Ўзкимёсаноат» ва тармоқдаги корхоналарда коррупцион ҳаракатлар, маблағларнинг талон-торож қилиниши ва қўшиб ёзишлар ҳисобига 28,3 млрд сўмлик зарар етказилди. 57 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви аниқланди. Тизимдаги 28 киши жиноий жавобгарликка тортилди, 25 нафари эса ишдан олинди.

«Бу йил қарзни жалб қилиш қийинлашади, бу эса ҳукуматни харажатлардан тийиб туриши мумкин» — МБ
8 феврал 2023, 17:16

«Бу йил қарзни жалб қилиш қийинлашади, бу эса ҳукуматни харажатлардан тийиб туриши мумкин» — МБ

Ўзбекистон қарзни жалб қилиш қимматга тушиши сабабли катта эҳтимол билан биринчи яримйилликда еврооблигациялар чиқармайди, деди Марказий банк раҳбари ўринбосари Беҳзод Ҳамроев. Унга кўра, қарз олиш нархининг ошиши ҳукуматни ортиқча харажатлардан қайтарувчи омил бўлиши мумкин.

Олмалиқ КМКда 3-мисни бойитиш фабрикаси ишга тушиши мумкин
8 феврал 2023, 16:53

Олмалиқ КМКда 3-мисни бойитиш фабрикаси ишга тушиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасида Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг «Ёшлик» мис конини ўзлаштириб, 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш режаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, Навоийдаги Пистали конида 4 млн тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуаси қурилишини якунлаш режа қилиняпти.

Ўзбекистонликлар Туркия элчихонасига гуллар олиб бормоқда
8 феврал 2023, 16:26

Ўзбекистонликлар Туркия элчихонасига гуллар олиб бормоқда

Ўзбекистон аҳолиси Туркияда содир бўлган ер силкинишлари ортидан ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қардош мамлакатга ҳамдардлик билдириш мақсадида Тошкент шаҳридаги элчихона олдига гуллар олиб бормоқда.

Қўйлиқ-Сергели йўналишида транспорт оқими 12 фоизга камайиши мумкин
8 феврал 2023, 15:47

Қўйлиқ-Сергели йўналишида транспорт оқими 12 фоизга камайиши мумкин

Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенидаги қурилиш ишлари билан танишди. Қурувчилар даҳасидан Қипчоқ бекатигача бўлган қарийб 4 километрлик метро йўли яқин ойларда ишга тушади. Қўйлиқ ва Сергели орасидаги қатнов вақти 15 дақиқани ташкил этади. Шунингдек, транспорт оқими 12 фоизга камайиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши сабаб бир киши вафот этди
8 феврал 2023, 15:35

Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши сабаб бир киши вафот этди

Элликқалъа туманидаги хонадонда газ портлади. Оқибатда бир аёл вафот этди. Воқеа бўйича ўрганиш ишлари бошланди.

Туркияда зилзила оқибатида вайроналар остида қолган ўзбекистонлик қутқарилди
8 феврал 2023, 15:16

Туркияда зилзила оқибатида вайроналар остида қолган ўзбекистонлик қутқарилди

Қаҳраманмараш вилоятида зилзила оқибатида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси вайроналар остидан олиб чиқилди. У шифохонага жойлаштирилган ва биринчи ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқандда фуқарони $15 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
8 феврал 2023, 15:02

Самарқандда фуқарони $15 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда фуқарони 15 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У пулдан уч минг долларини олаётган пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Қорақалпоғистонда 50 ва 110 МВт кучланишга эга қуёш ҳамда шамол электр станцияси қурилади
8 феврал 2023, 15:00

Қорақалпоғистонда 50 ва 110 МВт кучланишга эга қуёш ҳамда шамол электр станцияси қурилади

Қораўзак туманида 161 миллион долларлик янги 2 катта инвестициявий лойиҳа, жумладан 50 МВт кучланишга эга қуёш электр станцияси ва 110 МВт кучланишга эга шамол электр станцияси қурилади. Натижада 200 фуқаронинг доимий равишда бандлиги таъминланади.

Қурилиш вазирлиги — уйларнинг зилзилабардошлилигига ким жавобгар экани ҳақида
8 феврал 2023, 14:35 2

Қурилиш вазирлиги — уйларнинг зилзилабардошлилигига ким жавобгар экани ҳақида

Қурилиш вазирлиги уйларнинг зилзилага бардошлилигига ким кафолат бериши ҳақида маълумот берди. Ишларнинг сифатига кафолат бериш ва улар лозим даражада бажарилмаган тақдирда, жавобгар этиб пудратчи белгиланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг