Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 600 МВт қувватга эга фотоэлектр станцияси қурилади, дея хабар берди Инновацион ривожланиш агентлиги.

Қайд этилишича, 3-февраль куни Германиянинг Graess Energy Uzde компанияси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси ўртасида Жарқўрғон туманида 600 МВт қувватга эга инновацион фотоэлектр станциясини барпо етилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан келишувга еришилган.

Лойиҳа қиймати 500 миллион АҚШ долларни ташкил этади.

Бундан аввал, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 98 млн доллар эвазига қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Сирдарё ИЭСда қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилганди.