Наманганда темир тўсиққа урилган юк машинаси тўлиқ ёниб кетди
15 апрель 2023, 10:29

Наманганда темир тўсиққа урилган юк машинаси тўлиқ ёниб кетди

Поп туманида бошқаруви йўқотилган DAF юк машинаси темир тўсиққа урилиб, тўлиқ ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Нима тайёрлаймиз: Картошкали таомлар
15 апрель 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Картошкали таомлар

Картошкадан тайёрланган пишлоқли тоблатма, клёцкалар, чалпак, крем-шўрва, манти ва бошқалар — Zira.uz мазали картошкали таомлар рўйхатини тақдим этади.

Қозоғистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда
14 апрель 2023, 23:00

Қозоғистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Қозоғистон ва Хитой ҳукуматлари ўз фуқаролари учун ҳар икки йўналишда ҳам визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Визасиз қолиш муддати чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб 30 кунни ташкил қилади.

Сенат банкларнинг устав капиталини ошириш ва офшор акциядорларга қўйиладиган талабларни енгиллаштиришни маъқуллади
14 апрель 2023, 22:46

Сенат банкларнинг устав капиталини ошириш ва офшор акциядорларга қўйиладиган талабларни енгиллаштиришни маъқуллади

Сенат 2025 йилгача банкларнинг устав капиталини босқичма-босқич камида 500 млрд сўмгача оширишни назарда тутувчи ўзгартишларни маъқуллади. Акциядор ва якуний бенефициарлари офшор зонада жойлашган норезидентларга нисбатан талаблар ҳам юмшатилди. МБ раҳбари ўринбосари ўзгаришларга изоҳ берди.

14 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 апрель 2023, 22:00

14 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида бўлган кучли шамол, Шуҳрат Абдураҳмонов атрофидаги гап-сўзлар, my.gov.uz орқали «правани» расмийлаштириш тартиби, Қорақалпоғистонда ўқувчиларга берилаётган егулик ичидан чиққан таблетка, дам олиш кунларига салқин ҳаво ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонидан юк машинаси пастликка тушиб кетди
14 апрель 2023, 20:10

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонидан юк машинаси пастликка тушиб кетди

Тахтақорача довонида юк машинаси пастликка қулаб, ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи кабинадан сакраб тушишга муваффақ бўлган.

«Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлади» — президент
14 апрель 2023, 19:55

«Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлади» — президент

«Келгуси уч йилда тайёр маҳсулот экспортини 2 баравар ошириш режа қилганмиз. Бунга эришишнинг бирдан бир йўли — Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш. Бу 164 та давлат билан адолатли савдо тизимини йўлга қўйиш ва барқарор бозорларни яратиш имконини беради, — дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев.

«Экспат мўъжизаси»: Нима учун экспатлар ва ўзбек ишбилармонлари бир-бирининг ишидан норози?
14 апрель 2023, 18:43

«Экспат мўъжизаси»: Нима учун экспатлар ва ўзбек ишбилармонлари бир-бирининг ишидан норози?

TalentLab рекрутинг агентлиги экспатлар ва ўзбек ишбилармонлари бир-бирларининг умидларини оқламаётганини аниқлади. Хорижлик мутахассислар вазифаларнинг ноаниқ белгиланиши ва маҳаллий кадрлар интизомининг сустлигидан норози. Иш берувчилар эса чет элликлар сўраётган маош ва уларнинг иш натижаларидан.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия газ иттифоқини муҳокама қилишда олдинга силжишди — Сергей Лавров
14 апрель 2023, 18:03

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия газ иттифоқини муҳокама қилишда олдинга силжишди — Сергей Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия газ иттифоқи лойиҳасини муҳокама қилишда «жумладан, президентлар даражасида фаол олға силжишганини» айтди.

Январда сезилган инфляция 19,5 фоизга етиб, расмий инфляция билан фарқ 7,3 фоизни ташкил этди
14 апрель 2023, 18:00

Январда сезилган инфляция 19,5 фоизга етиб, расмий инфляция билан фарқ 7,3 фоизни ташкил этди

Марказий банк аҳоли томонидан сезилган инфляция маълумотларини эълон қилишни қайта бошлади. Январь ойида бу кўрсаткич 19,5 фоизгача ўсган, бу пандемияси чўққисига чиққан 2020 йил июль ойидан бери энг юқори кўрсаткич. Аммо унда расмий инфляция билан фарқ камроқ бўлганди.

Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари бўлади
14 апрель 2023, 17:47

Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари бўлади

2024 йилда Самарқандга МДҲнинг маданий пойтахти, Тошкентга эса ёшлар пойтахти мақоми берилади. Қолаверса, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида имконияти чекланган болалар спартакиадаси ўтказилади.

Аctivist судга адвокати киритган апелляция шикоятини қайтариб олди
14 апрель 2023, 16:43

Аctivist судга адвокати киритган апелляция шикоятини қайтариб олди

15 суткага қамалган Аctivist лойиҳаси муаллифи, блогер Ҳожиакбар Носиров адвокатининг судга киритган апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни сўраб ариза ёзди. Шу сабаб суд апелляция тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида қарор чиқарди.

Андижон ҳокимлиги Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишлилиги айтилган видео бўйича муносабат билдирди
14 апрель 2023, 14:41

Андижон ҳокимлиги Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишлилиги айтилган видео бўйича муносабат билдирди

Тармоқларда Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли дея тахмин қилинаётган интим видео тарқалганди. Вилоят ҳокимлигига кўра, видео бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилган. Видеони тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан чора кўриш бўйича амалий ишлар бошланган.

Жаҳон банки Ўзбекистондаги жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш учун 143 млн доллар ажратди
14 апрель 2023, 14:29

Жаҳон банки Ўзбекистондаги жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш учун 143 млн доллар ажратди

Жаҳон банки жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш ва «яшил» энергияга инвестицияларни жалб қилиш учун 143 млн доллар кредит ажратди. Шунингдек, ландшафтлар барқарорлигини ошириш ва ўрмонларни қайта тиклаш учун 142 млн доллар тақдим этди.

Ўзбекистонга ҳавони мониторинг қилувчи 6 та автоматик станция келтирилди
14 апрель 2023, 13:30

Ўзбекистонга ҳавони мониторинг қилувчи 6 та автоматик станция келтирилди

Ўзбекистонга 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси келтирилди. Энди ҳавонинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида monitoring.meteo.uz платформасида тақдим этиб борилади.

Айрим қурилиш материаллари импорти 2025 йилгача божхона тўловларидан озод этилди
14 апрель 2023, 13:09

Айрим қурилиш материаллари импорти 2025 йилгача божхона тўловларидан озод этилди

Президент фармони билан Ўзбекистонга цемент, фанера, қолип ва бошқа қурилиш материалларини олиб кириш 2025 йилгача божхона тўловларидан озод қилинди. Аввалроқ давлат раҳбари ушбу чора уй-жой қурилиши таннархини пасайтиришга қаратилгани ҳақида айтганди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам чанг-тўзонли об-ҳаво кузатилмоқда. Видео
14 апрель 2023, 12:40

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам чанг-тўзонли об-ҳаво кузатилмоқда. Видео

14 апрель тонггида Хоразм вилоятида кузатилган кучли шамол ва чанг-тўзонли об-ҳаво Бухоро ҳамда Навоий вилоятларига ҳам ўта бошлади. Қизиқтепа туманида ноқулай ҳаво натижасида кўрунувчанлик 100−150 метргача қисқарди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари салқин бўлади
14 апрель 2023, 12:09

Ўзбекистонда дам олиш кунлари салқин бўлади

Каспий денгизидан Туркманистон орқали салқин ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши муносабати билан дам олиш кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +25 даражагача, кечаси эса +15 даражагача пасаяди. Шамолнинг тезлиги 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистонда ўқувчиларга берилаётган егулик ичидан таблетка чиққани айтилмоқда. Бу биринчи марта эмас
14 апрель 2023, 11:33

Қорақалпоғистонда ўқувчиларга берилаётган егулик ичидан таблетка чиққани айтилмоқда. Бу биринчи марта эмас

Элликқалъа туманидаги 5-мактабда ўқувчиларга берилаётган озиқ овқат маҳсулотлари ичидан таблетка чиққанидан норози ота-оналарнинг хабари тармоқларда тарқалди. Ҳолат СЭС назоратига олинди. Аввалроқ, Хўжайли ҳамда Кегейли туманидаги мактаблардан бирида ҳам егулик ичидан турли буюмлар чиққанди.

Банкларда доллар курслари деярли ўзгаришсиз қолди
14 апрель 2023, 10:43

Банкларда доллар курслари деярли ўзгаришсиз қолди

Тижорат банклари 14 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 365 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 485 сўм.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг