13 апрель куни «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони [ПФ-51-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январгача айрим қурилиш материаллари ва хомашё турларини (жадвалда келтирилган) импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

божхона божи, қурилиш

Аввалроқ президент ушбу чора уй-жой қурилиши таннархини пасайтиришга қаратилганини айтганди. Унга кўра, юқори навли цемент учун божхона тўлови бўйича имтиёзнинг яна бир йилга узайтирилиши (2021 йилда жорий этилган) уй-жой қурилиши харажатларини 5 фоизга пасайтиради.

Аввалроқ, 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредити берилиши ҳақида хабар берилганди.