Ўзбекистон Марказий банки аҳоли томонидан кутилаётган инфляция бўйича маълумотларни эълон қилишни қайта бошлади.

Расмий эълон қилинган инфляция даражаси кўплаб уй хўжаликларининг талаби асосида шаклланган истеъмол саватидаги барча товар ва хизматлар умумий нархлари ўзгаришини акс эттиради. Шахсий (сезилган) инфляция эса бир шахс ёки оиланинг кундалик ҳаётида истеъмол қилинадиган товарлар ва хизматлар нархларининг ўзгариши асосида шаклланади. Биз тез-тез сотиб оладиган маҳсулотимиз нархи ошгани камдан-кам сотиб оладиган маҳсулотимиз нархи кўтарилганидан кўра кўпроқ сезилади.

Марказий банк инфографика кўринишидаги шарҳни охирги марта декабрь ойи учун эълон қилгани каби батафсил изоҳсиз тақдим этди. Ўшандан бери ушбу мавзу бўйича постлар бўлмаганди.

инфляция, марказий банк

инфляция, марказий банк

Январь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция 19,5 фоизга етди. Шу билан бирга, истеъмол нархларининг расмий индекси (12,2%) билан фарқ 7,3 фоиз пунктни ташкил этди. Респондентларнинг аксарияти нархларнинг 21−25 фоизга ошганини сезганини билдирган.

инфляция, марказий банк

Ҳудудлар кесимида март ойида сезилган инфляция даражаси Тошкент (16 фоиз), Бухоро (15,7 фоиз), Самарқанд ва Хоразм (ҳар бири 14,8 фоиздан) вилоятларида юқорироқ бўлди. Нархларнинг энг кам ўсиши Қорақалпоғистон Республикаси (11,2 фоиз) ҳамда Сурхондарё (11,5 фоиз), Қашқадарё ва Фарғона (ҳар бири 13,1 фоиздан) вилоятларида кузатилди.

Ўтган ойда нафақахўрлар, ишлаб чиқариш соҳаси ходимлари, ахборот технологиялари соҳаси ва оммавий ахборот воситалари, давлат органлари ходимлари томонидан сезилган инфляция даражаси бошқа соҳаларга нисбатан юқори бўлди.

инфляция, марказий банк

Сўровнома иштирокчиларининг аксарияти мава-сабзавотлар (сўровда қатнашганларнинг 43,1 фоизи), гўшт ва сут маҳсулотлари (37,2 фоиз), шакар ва қандолат маҳсулотлари (28,5 фоиз), йўлкира ва иашиш (28,2 фоиз), қурилиш моллари (25,4 фоиз) бензин ва ёқилғилар (24,9%), ёғ (21,5%) ва бошқа товар ҳамда маҳсулотлар нархларининг юқори ўсишини ҳис қилган.

Қайд этиш жоиз, сезилган инфляция бўйича маълумотлар 2022 йилнинг октябрь ойигача ойлик шарҳ кўринишида эълон қилинган. Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари шарҳи тўхтатилди, ўтган йилнинг июнь ойидан бошлаб эса пул ўтказмалари бўйича маълумотлар эълон қилиниши тўхтатилди.