Фото: Қашқадарёда йўл-транспорт ҳодисаларига қарши кураш
20 апрель 2023, 23:34

Фото: Қашқадарёда йўл-транспорт ҳодисаларига қарши кураш

Қашқадарёдаги йўллардан бирининг четига аварияга учраган автомобиль ўрнатилди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, бу йўллардаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Дам олиш эълон қилингани тирбандлик ва шаҳарлараро таксилар нархининг ошишига олиб келди
20 апрель 2023, 23:06

Дам олиш эълон қилингани тирбандлик ва шаҳарлараро таксилар нархининг ошишига олиб келди

Рамазон ҳайити санаси эълон қилинганидан сўнг Тошкентда ва шаҳардан чиқишда узоқ тирбандликлар юзага келди, шаҳарлараро транспорт нархлари кўтарилди, бизнесда эса кимдадир буюртмалар бекор қилинган бўлса, баъзиларда мижозлар оқими кўпайди.

20 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 апрель 2023, 22:00

20 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Рамазон ҳайитида 4 кун дам, Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак, аҳолига бепул тарқатиладиган 500 тонна элита картошка уруғи, Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг апелляциялари Тошкентда кўриб чиқилиши, номи оқланган қатағон қурбонлари рўйхати ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
20 апрель 2023, 21:57

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити табригида виждон эркинлигини қарор топтириш, диний-маънавий қадриятларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этаётганини таъкидлади. Жорий йилда чекловлар олиб ташланиши туфайли 31 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Макка ва Мадинага умра зиёратига борди.

Рамазон ҳайитида Click орқали ҳайитлик пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин
20 апрель 2023, 19:00

Рамазон ҳайитида Click орқали ҳайитлик пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин

Click Рамазон ҳайитида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ихтиёрий эҳсонларни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.

Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак ушланди
20 апрель 2023, 17:20

Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ 17 ёшли ўқувчи қизга ҳужум қилган эркак қўлга олинганини маълум қилди. Ушбу шахс Самарқанд вилоятида яшовчи 26 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.

Ўзбекистон Марказий Осиё ва Хитой ҳудудлари раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди
20 апрель 2023, 17:08

Ўзбекистон Марказий Осиё ва Хитой ҳудудлари раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов «Марказий Осиё — Хитой» ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига масъул вазирларнинг биринчи йиғилишида 2023 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда Марказий Осиё ва Хитой ҳудудлари раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди.

«Туронбанк» янгиланган MyTuron мобил илова ва расмий даромадсиз автокредитларни тақдим этди
20 апрель 2023, 17:00

«Туронбанк» янгиланган MyTuron мобил илова ва расмий даромадсиз автокредитларни тақдим этди

Энди «Туронбанк» орқали фақат паспорт эвазига бирламчи ва иккиламчи бозордан исталган авто, шунингдек электромобиллар учун ҳам кредит расмийлаштириш мумкин. Кредитларни олиш қобилиятини аниқлаш учун эса банкка келиш шарт эмас, MyTuron мобил иловаси орқали онлайн аниқласангиз бўлади.

Тошкентда эркак 17 ёшли қизга ҳужум қилди
20 апрель 2023, 16:35

Тошкентда эркак 17 ёшли қизга ҳужум қилди

Ижтимоий тармоқларда бир эркак кўчада кетаётган ўқувчи қизга ҳужум қилгани акс этган видео тарқалди. Қайд этилишича, ҳодиса Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир бўлган. Эркакнинг шахси аниқланмоқда.

«Соғлом фуқаролик жамияти давлат бошқаруви тизими яхши ишлаши учун зарур» — ЕИ махсус вакили
20 апрель 2023, 16:28

«Соғлом фуқаролик жамияти давлат бошқаруви тизими яхши ишлаши учун зарур» — ЕИ махсус вакили

ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Эймон Гилмор Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриб, адлия, ички ишлар вазирлари ва бош прокурор, шунингдек, мамлакат президенти билан учрашувлар ўтказмоқда. «Газета.uz» ундан ташриф мақсади ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини қандай баҳолашини сўради.

Ҳайит намози муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
20 апрель 2023, 15:31

Ҳайит намози муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

21 апрель куни Тошкент шаҳридаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади (рўйхат).

Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг апелляциялари Тошкентда кўриб чиқилади
20 апрель 2023, 15:10

Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг апелляциялари Тошкентда кўриб чиқилади

Тошкентда Нукус воқеалари бўйича биринчи суд жараёнида қатнашган 22 нафар маҳкумдан 16 нафарининг апеллация иши кўриб чиқилади.

Тошкентда дарахтларни бетонлардан тозалаш экоакцияси бошланди
20 апрель 2023, 14:51 1

Тошкентда дарахтларни бетонлардан тозалаш экоакцияси бошланди

Пойтахтда «Дарахтларни асрайлик» шиори остида экоакцияга старт берилди. Унда дарахтлар бетон, асфальт ва сунъий қопламалардан тозаланади. Акция дастлаб Олмазор туманида, сўнг бир ой ичида бошқа барча ҳудудларда ўтказилади. Кейинчалик уни бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказиш режалаштирилмоқда.

Байрам кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади
20 апрель 2023, 13:20

Байрам кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади

Ўзбекистонда 20−24 апрель кунлари ҳаво ҳарорати илиқ бўлади. Мамлакат бўйлаб қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Барча вилоятларда ҳароратнинг кўтарилиши давом этади.

Ўзбекистондаги банклар устав капиталининг энг кам миқдори босқичма-босқич оширилади
20 апрель 2023, 12:35

Ўзбекистондаги банклар устав капиталининг энг кам миқдори босқичма-босқич оширилади

Банклар устав капиталининг энг кам миқдори босқичма-босқич оширилади. 2025 йил 1 январдан у 500 миллиард сўмни ташкил этади.

Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди — ССВ
20 апрель 2023, 12:09

Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди — ССВ

Ўзбекистондаги тиббиёт муассасалари 21−24-апрель кунлари ҳам узлуксиз ишлайди. Мамлакат бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

«Азамат, Дубай отмен», «Куёвингиз билан муҳим ишимиз бор» ва бошқалар — Тошкентда референдум тарғиботи. Фото
20 апрель 2023, 12:01

«Азамат, Дубай отмен», «Куёвингиз билан муҳим ишимиз бор» ва бошқалар — Тошкентда референдум тарғиботи. Фото

Янги Конституция бўйича референдум ўтказилишига 10 кун қолди. Шаҳарларда фуқароларни сайлов участкаларига боришга ундайдиган тарғиботлар тобора кўпайиб бормоқда. «Газета.uz» фотомухбири Тошкентдаги рекламалар ва шаҳарнинг «соғлом фуқаро якшанбаси»га тайёрланаётганини суратга олди.

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида 4 кун дам олади — президент қарори
20 апрель 2023, 11:16

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида 4 кун дам олади — президент қарори

Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар 4 кун — 21−24 апрель кунлари дам оладиган бўлди. 24 апрель кўчирилган дам олиш куни ҳисобланмайди, яъни 29 апрель 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлади.

Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар ҳаракатланади
20 апрель 2023, 10:33

Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар ҳаракатланади

Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хивага 20 дан 23 апрелга қадар, Самарқандга эса 21 апрелдан 24 апрелгача қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда ҳайит намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди
20 апрель 2023, 10:29

Ўзбекистонда ҳайит намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 21 апрель, жума куни Рамазон ҳайити намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг