Тошкент шаҳри Миробод туманида 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак қўлга олинди, дея хабар қилмоқда шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 19-апрель куни тахминан соат 12.50 ларда 2005 йилда туғилган З.Б. Миробод тумани, Иноқобод кўчасида уйига қайтаётган вақтида орқасидан 1997 йилда туғилган Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи О.О. келиб, қучоқлаб, юзидан ўпиб қўйиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида О.О. ушланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. «Текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади ИИББ хабарида.