Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 21 апрель кунини Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Қарор билан аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Шунинг билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади:

  • 21 апрель — Рамазон ҳайити байрами;
  • 22 апрель — шанба;
  • 23 апрель — якшанба;
  • 24 апрель — душанба.

2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, 3-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташланди, яъни 29 апрель ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлади.