Рамазон ҳайити инсонпарварлик, меҳр-оқибат, дўстона муносабатлар ва ғамхўрлик палласидир.

Ҳайитнинг муҳим фарзларидан бири — муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишдир. Кўпчилик ушбу айёмда муҳтожларни қўллаб-қувватлаш учун хайр-эҳсон қилишади.

Авваллари муҳтожларга озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва бошқа керакли маҳсулотлар кўринишида ёрдам берилар эди. Ҳозирда кўпчилик эҳсонни (шу билан бирга фитр, фидя ва закотни) пул маблағини бериш орқали амалга оширишни афзал кўришади.

Технологиялар ривожланиб бораётгани сари, эҳсон қилишнинг янада самарали усуллари пайдо бўлмоқда. Click — эҳсон қилишнинг тез ва қулай усулидир.

Click ёрдамида эҳсон қилишнинг 3 усули мавжуд.

Click Boom ёрдамида тезкор ўтказмалар

Авваллари фақат Premium обуначилар учун мавжуд бўлган Click Boom функцияси байрам шарафига бепул қилинди. Эндиликда ундан ҳамма фойдаланиши мумкин. Click Boom ўтказмаларни карта ёки телефон рақамисиз амалга ошириш имкониятини беради. Функция ҳудди радар каби ишлайди: Click фойдаланувчиси топилгандан сўнг, унга бир зумда керакли маблағни ўтказиш мумкин.

Масжидларда QR-код

Ҳозирда Тошкент шаҳри ва вилоятлар масжидларида Click QR-кодлари ишга туширилган. QR-код орқали ўтказилган маблағлар тўғридан-тўғри масжидлар ҳисоб рақамларига юборилади ва у ердан хайрия ишларига тақсимланади.

Click тизимида «Хайрия» бўлими

Ҳар қандай молиявий ёрдамни уйдан чиқмаган ҳолда Click Up иловаси, Telegram-боти ёки my.click.uz сайтидаги «Шахсий кабинет» орқали амалга ошириш мумкин. Бунинг учун «Тўлов», сўнг «Хайрия» бўлимига кириш лозим. Мазкур бўлимда барча йирик расмий хайрия фондлари ва маблағ йиғимлари тўпланган.

Click компанияси барча мусулмонларни ва ўзбекистонликларни яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этади. Барча эзгу ниятларингиз рўёбга чиқишини, хонадонингиздан шодлик-қувонч, тинчлик-осойишталик ҳеч қачон аримаслигини тилаб қолади.

Бу йил фитр, фидя ва закотнинг қуйидаги миқдорлари белгиланди:

  • закот ҳисоби — 35 700 000 сўм.

Фитр ва фидя миқдори:

  • 2 кг буғдой (12 минг сўм);
  • 4 кг арпа (20 минг сўм);
  • 2 кг майиз (100 минг сўм);
  • 4 кг хурмо (180 минг сўм).

Сайт: click.uz
Facebook: fb.com/click.uz
Instagram: @clickuz
Telegram-бот: t.me/clickuz
Telegram: t.me/click_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.