Ўзбекистон мусулмонлари идораси 21 апрель, жума куни Рамазон ҳайити намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди.

Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади. Хусусан:

  • Андижон вилояти — 05:50;
  • Бухоро вилояти — 06:20;
  • Жиззах вилояти — 06:10;
  • Навоий вилояти — 06:20;
  • Наманган вилояти — 05:50;
  • Самарқанд вилояти — 06:20;
  • Сирдарё вилояти — 06:00;
  • Сурхондарё вилояти — 06:15;
  • Тошкент вилояти — 06:00;
  • Тошкент шаҳри — 06:00;
  • Фарғона вилояти — 05:50;
  • Хоразм вилояти — 06:30;
  • Қашқадарё вилояти — 06:20;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 06:40.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида ҳайити намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади. Улар соат 04:00 дан 07:00 га қадар фуқароларнинг масжидларга келиб-кетиши учун ҳаракатланади.

Тошкент метрополитени ҳам ўз фаолиятини тонгги 04:00 дан бошлайди. Байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида — соат 05:00 дан ҳаракатланади.