21 апрель куни Тошкент шаҳридаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда ҳокимлик ахборот хизмати.

Қуйида туманлар кесимида кўчалар рўйхати келтирилади.

Бектемир тумани

«Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳкўчаси — Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.

Мирзо Улуғбек тумани

«Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси — Шўртепа кўчасидан Буюк Ипак йўли — Султония кўчасигача.

Миробод тумани

«Қўлиқ ота» масжиди олдидаги ТҲАЙ — Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис чорраҳасигача;

Олмазор тумани

  • «Исломобод» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси — КҲАЙ- Сағбон кўчалари кесишмасидан Нурафшон — Сағбон кўчалари кесишмасигача;
  • «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси — Қорасарой — Нурафшон кўчалари кесишмасидан Қорасарой — Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасигача;

Шайхонтоҳур тумани

  • «Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча дарвоза кўчаси Кўкча Дарвоза — Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза — Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
  • «Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳкўчаси Бунёдкор — Камолон кўчалари кесишмасидан Камолон — Устазода 2-тор кўчалари кесишмасигача;
  • «Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси — Нурафшон — Себзор кўчалари кесишмасидан Нурафшон — Лабзак кўчалари кесишмасигача.

Чилонзор тумани

  • «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги ал-Хоразмий кўчаси — Ал Хоразмий — Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан ал Хоразмий — Катта қани кесишмасигача;
  • «Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси — Чилонзор — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор — Нурхон кўчалари чорраҳасигача;
  • «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси — Ал-Хоразмий — Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк — Сўгалли ота кўчалари кесишмасигача;
  • «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача.

Учтепа тумани

  • «Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси — Лутфий — Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Лутфий — Катта қаъни кўчалари кесишмасигача;
  • «Ҳазрати Али» масжиди олдидаги Назарбек кўчаси Назарбек — Маҳорат кўчалари кесишмасидан Назарбек — Замахшарий 1-тор кўчалари кесишмасигача.

Юнусобод тумани

  • «Минор» масжиди олдидаги КҲАЙ — КҲАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан КҲАЙ — Шароф Рашидов кўчалари кесишмасигача;
  • «Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси — Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.

Яккасарой тумани

«Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси — КҲАЙ — Қушбеги чорраҳасидан КҲАЙ — Файзли Тошкент кўчалари кесишмасигача.

Яшнобод тумани

  • «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси — Фарғона йўли — Фитрат кўчалари кесишмасидан Фарғона йўли — Толимаржон кўчалари кесишмасигача;
  • «Али ибн Абу Толиб» масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси — Имом Бухорий — Чўлпон кўчалари кесишмасидан Чўлпон — Салоҳият кўчалари кесишмасигача.

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.