Бугунги глобаллашув даврида замонавий хизматлар, ақлли, тезкор ва рақамли маҳсулотларга бўлган талаб кундан кунга ошиб бормоқда. Ҳаётни сунъий интеллект ва гаджетлар каби тўртинчи саноатнинг энг сўнгги ютуқлари қамраб оляпти. Бу эса истеъмолчиларнинг талаб ва хоҳишларидан келиб чиққан ҳолда таклифларни илғор технологиялар билан боғлаш, ортиқча ҳаракат ва харажатсиз хизматларни ишлаб чиқишга ундамоқда.

Айни вақтда комплекс трансформация жараёнларини олиб бораётган «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки ҳам айни шу тенденциядан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятини Digital Banking форматига ўзгартирмоқда. Хусусан, мижозларга кўрсатилаётган хизматларнинг деярли барчаси хорижий андозалар, янги дастурларга алмаштирилмоқда.

18 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтган навбатдаги матбуот анжуманида «Туронбанк» АТБ экспертлари бу борадаги тўлиқ маълумотлар билан ўртоқлашишди.

реклама

Даставвал «Туронбанк» чакана бизнес департаменти директори ўринбосари Элдор Вахабов янгиланган MyTuron иловасидаги қулайликларга тўхталиб ўтди.

«Ҳеч кимга сир эмас, бугун мобил банкинг атамаси ҳаётимизнинг кўплаб жабҳаларида учрамоқда. „Туронбанк“ ҳам ушбу тез суръатлар билан ривожланиб бораётган майдондаги трендлардан қолишмаган ҳолда ўзининг мавжуд мобил иловасини ҳам визуал ҳам технологик жиҳатдан янгилади. Бу ўзгаришлар банкдаги трансформация жараёнлари доирасида хорижий экспертлар иштирокида амалга оширилди. Бизнинг олдимизда турган асосий вазифа энг аввало мавжуд мижозлар базасини янада кўпайтириш ва анъанавий банк тақдим этаётган кўплаб хизматларни смартфонларга ўтказиш эди. Оддий қилиб айтганда, мижозлар молия муассасасига келмаган ҳолда банк мижозига айланиши, ўзининг шахсий тўлов картасига эга бўлиши ҳамда қисқа вақт ичида кредит маблағларидан фойдаланиши лозим эди», — деди у.

реклама

Элдор Вахабов.

Банк вакилининг сўзларига кўра, айни шу мақсадда фуқароларни идентификациядан ўтказиш учун замонавий Face ID технологияси ҳам иловага бириктирилган.

«Яъни, илованинг ўзида онлайн суратга тушиб, умумий базага юбориш имконияти пайдо бўлди. Шунингдек, илованинг ўзидан картага буюртма бериш, барча тўловларни амалга ошириш, мавжуд кредит қарздорликларини сўндириш, кредит олиш учун аризалар қолдириш, онлайн омонат очиш ва конверсия амалиётларини бажариш каби 100 га яқин хизматларни ишга туширдик. Бундан ташқари, бугун энг оммабоп бўлган онлайн микроқарз хизматини ҳам йўлга қўйиб, уни расмийлаштириш учун илованинг ўзида бепул виртуал „Humo“ картасини жорий этдик. Мижозлар иловага ўзларининг Туронбанкда очилган пластик карточкаларини бириктириб ҳам ушбу кредитни олишлари мумкин бўлди», — дея таъкидлади чакана бизнес департаменти директори ўринбосари.

Бунга қадар ушбу кредит 12 ойга 10 млн сўм миқдорида тақдим этилган. Энди эса 30 млн сўмгача маблағ 24 ойгача берилади.

«Аҳамиятли жиҳати, 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида иловани тест режимида ишга туширган бўлсак, 2023 йилнинг бошига келиб тўлиқ қувват билан ишлашни бошлади ва шу қисқа фурсат ичида уни юклаб олганлар сони 80 мингга яқинлашди. Ҳозирда иловани янада такомиллаштириш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда», — деди банк вакили.

реклама

Алишер Толипов.

Чакана бизнес департаменти директори ўринбосари Алишер Толипов эса жисмоний шахсларга ажратилаётган янги кредит турлари ва юқори фоизли омонатлар ҳақида батафсил маълумот берди.

«Бугунги кунда истеъмолчиларнинг аксарият қисми автокредитлар бозорида фаол иштирок этмоқда. Айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда „Туронбанк“ акциядорлик тижорат банки ҳам жисмоний шахслар учун бир неча турдаги қулай автокредит маҳсулотларини ишлаб чиқди. Хусусан, биз аҳолининг барча қатламини қамраб олиш мақсадида нафақат расмий даромадга эга бўлган балки расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун ҳам кредит ажратишни бошладик», — деди у ва қуйидаги мисолларни келтирди.

реклама

«Имконият» автокредити

«Расмий даромадсиз» бирламчи ва иккиламчи бозор учун:

  • Кредит муддати — тўрт йилгача;
  • бошланғич тўлов — 36% дан;
  • кредит фоизи — 25,9%;
  • кредит миқдори — 900 млн сўмгача.

«Расмий даромад билан» бирламчи ва иккиламчи бозор учун:

  • кредит муддати — беш йилгача;
  • бошланғич тўлов — 10% дан;
  • кредит фоизи — 24,9%;
  • кредит миқдори — 900 млн сўмгача.

EcoGreenCar — электромобиллар учун автокредит

«Расмий даромадсиз» бирламчи ва иккиламчи бозор учун:

  • кредит муддати — тўрт йилгача;
  • бошланғич тўлов — 36% дан;
  • кредит фоизи — 25%;
  • кредит миқдори — 600 млн сўмгача.

«Расмий даромад билан» бирламчи ва иккиламчи бозор учун:

  • кредит муддати — тўрт йилгача;
  • бошланғич тўлов — 20% дан;
  • кредит фоизи — 25%;
  • кредит миқдори — 600 млн сўмгача.

Алишер Толипов ўзини-ўзи банд қилган лицензияга эга фуқаролар учун ҳам махсус Avto Self автокредити ишлаб чиқилганлигини қўшимча қилди. У орқали эски машиналарда юк ташиб юрган фуқаролар расмий даромадга эга бўлмсада, 2,5 тоннагача бўлган юк машиналарини кредитга олишлари мумкин.

Avto Self бирламчи ва иккиламчи бозордаги енгил юк машиналари учун:

  • кредит муддати — тўрт йилгача;
  • бошланғич тўлов — 36% дан;
  • кредит фоизи — 25%;
  • кредит миқдори — 300 млн сўмгача.

Машина олаётганда кўпчиликка таниш бўлган ҳолат мавжуд, яъни, одатда фуқаролар ўзи танлаган машина нархининг 50 фоизини бошланғич тўлов сифатида тўлайди. Қолган 50 фоизи эса автомобил тақдим этилганда тўланади. Кўпчилик мижозлар банкларга шу қолган 50 фоизини тўлаш учун кредит сўраб келишади ва кўп ҳолатларда рад жавобини олишади.

реклама

«Туронбанк» эса мана шундай ҳолатлар учун ҳам кредит ажратади. Бунда фуқаролардан ҳеч қандай бошланғич тўлов ва расмий даромад талаб этилмайди.

Аслида банкнинг кредит порфели ундандай кенгроқ — фуқаролар «Истеъмол кредит», «Таълим кредити», «Бирламчи бозор учун ипотека кредити», «Микроқарз», «Саёҳат учун кредит», «Қуёш панеллари учун экопанел кредити» ва «Соғлиқни тиклаш учун кредит»ларини ҳам олишлари мумкин.

Бундан ташқари, юқори фоизли миллий ва хорижий валютадаги жозибадор омонатларнинг ҳам хавфсизлиги ва ишончлилигига кафолат берилмоқда.

Unique омонати — хорижий валютада (АҚШ доллари):

  • омонат муддати — 12 ой;
  • йиллик фоизи — 5%;
  • фоизлар ҳар ойда тўланади;
  • исталган вақтда пул қўшиш имконияти.

Ustuvor омонати — миллий валютада:

  • омонат муддати — 18 ой;
  • йиллик фоизи — 22%;
  • фоизлар ҳар ойда тўланади;
  • исталган вақтда пул қўшиш имконияти.

Батафсил маълумотни turonbank.uz расмий сайти, ижтимоий тармоқдаги банк саҳифалари, TuronBank Media YouTube канали ва 1220 қисқа рақами орқали олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.