Прописка тўғрисидаги қонун бекор қилиниб, рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилади
8 май 2023, 23:19

Прописка тўғрисидаги қонун бекор қилиниб, рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 12 тоифадаги фуқаролар доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон президенти фармони билан янгиланган Конституцияга зид бўлган мазкур қонун бекор қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясига зид бўлган қонунлар ва чекловлар бекор қилинади
8 май 2023, 22:46

Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясига зид бўлган қонунлар ва чекловлар бекор қилинади

Президент янги Конституцияга зид бўлган қонунлар ва чекловларни бекор қилишни кўзда тутган фармонни имзолади. «Прописка» тўғрисидаги қонун, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига чекловлар, болалар таълими учун тўловлардан солиқ олиш ва бошқалар шулар жумласидандир.

8 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 май 2023, 22:00

8 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

9 июлда ўтказиладиган президент сайлови, Россияга жўнаб кетган Шавкат Мирзиёев, Даулетмурат Тажимуратов билан учрашган Омбудсман вакиллари, нашида юборгани учун 3 йилга қамалган 21 ёшли йигит, Ўзбекистон дунёвий давлат бўлиб қолишини айтган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

P2P ўтказмалари устидан солиқ назоратини ўрнатиш бўйича янги қоида бекор қилинади
8 май 2023, 19:56

P2P ўтказмалари устидан солиқ назоратини ўрнатиш бўйича янги қоида бекор қилинади

Шавкат Мирзиёев 1 июндан жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари устидан солиқ назорати ўрнатилишини бекор қилишни назарда тутувчи янги Конституцияни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон президенти Москвада Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади
8 май 2023, 19:32

Ўзбекистон президенти Москвада Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Фото: Президент Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди
8 май 2023, 19:06

Фото: Президент Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Сурхондарёда «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясининг форуми бўлиб ўтди
8 май 2023, 19:00

Сурхондарёда «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясининг форуми бўлиб ўтди

5−6 май саналарида Термиз шаҳрида «Ҳунармандчиликда электрон тижорат — Марказий Осиё аёллари бизнесидаги асосий ўзгаришлар драйвери» мавзусида минтақалараро форум ташкил қилинди.

Telegram`даги гуруҳга нашида юборган 21 ёшли йигит 3 йилга қамалди
8 май 2023, 18:05

Telegram`даги гуруҳга нашида юборган 21 ёшли йигит 3 йилга қамалди

YouTube`даги нашидани Telegram-гуруҳга юборган 21 ёшли йигит 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Дин ишлари бўйича қўмита нашидада ақидапарастлик ғоялари борлигини маълум қилган.

МСК муддатидан аввалги президент сайловига тайёргарлик кўришни бошлади
8 май 2023, 17:43

МСК муддатидан аввалги президент сайловига тайёргарлик кўришни бошлади

Марказий сайлов комиссияси 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги Ўзбекистон президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик ишларини бошлади. Комиссия 10 май куни сайлов кампанияси бошланишини эълон қилмоқчи.

Ўзбекистонлик дзюдочи Дилшодбек Баратов жаҳоннинг вице-чемпиони бўлди
8 май 2023, 17:16

Ўзбекистонлик дзюдочи Дилшодбек Баратов жаҳоннинг вице-чемпиони бўлди

Доҳада ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик Дилшодбек Баратов кумуш медални қўлга киритди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган ЖЧда яна 6 та ғалабага эришди
8 май 2023, 16:16

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган ЖЧда яна 6 та ғалабага эришди

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 6 та ғалабага эришди.

Meta, Google, Apple каби хорижий компаниялар Ўзбекистонда тўрт ойда 32,4 млрд сўм солиқ тўлади
8 май 2023, 15:57

Meta, Google, Apple каби хорижий компаниялар Ўзбекистонда тўрт ойда 32,4 млрд сўм солиқ тўлади

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 42 та хорижий компания томонидан январь-апрель ойларида 32,4 млрд сўм солиқ тўланган. Улар ичида энг кўп солиқни Meta (12,1 млрд сўм), Google (9,3 млрд сўм) ва Apple (6 млрд сўм) тўлаган.

Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 9 июль куни ўтказилади
8 май 2023, 15:06

Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 9 июль куни ўтказилади

Шавкат Мирзиёев муддатидан илгари президенти сайловини 9 июлда ўтказиш бўйича фармонни имзолади.

Шавкат Мирзиёев муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлишини эълон қилди
8 май 2023, 13:26

Шавкат Мирзиёев муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлишини эълон қилди

Президент Ўзбекистон давлат раҳбари лавозимига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтишини эълон қилди. У нима учун 3,5 йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан «воз кечаётганлигини» тушунтирди.

Футбол мураббийи Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди
8 май 2023, 13:02

Футбол мураббийи Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди

«Пахтакор» ва «Навбаҳор» клублари билан Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган мураббий Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди. У Ўзбекистон U-22 жамоасини ҳам бошқарган.

«Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади» — Шавкат Мирзиёев
8 май 2023, 13:02

«Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади» — Шавкат Мирзиёев

«Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев референдум якунларига бағишланган учрашувда. Давлат раҳбари мамлакатда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмаслигини айтди.

«Сўз эркинлиги бу — масъулият ҳам дегани» — президент
8 май 2023, 13:00

«Сўз эркинлиги бу — масъулият ҳам дегани» — президент

Шавкат Мирзиёев халқ овози ва фикрини кенг жамоатчиликка, давлат идоралари эътиборига олиб чиқаётган энг таъсирчан куч, бу — ОАВ ва журналистлар эканини таъкидлади. Шунингдек у ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон эканини унутмаслик зарурлигини айтди.

Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилади — президент
8 май 2023, 12:33

Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилади — президент

Президент иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилишини билдирди. Бунинг учун бюджетдан ҳар йили қўшимча 30−40 трлн сўм ажратиш керак бўлади. Шунингдек, давлат раҳбари ҳар йили юзлаб янги боғчалар, мактаб ва шифохоналар қуриш лозимлигини таъкидлади.

Ҳукумат давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича дастур ишлаб чиқади
8 май 2023, 12:32

Ҳукумат давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича дастур ишлаб чиқади

Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига 1 августга қадар давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиб, парламентга киритишини топширди.

Ҳафта давомида ҳарорат 38 даражагача исийди
8 май 2023, 12:23

Ҳафта давомида ҳарорат 38 даражагача исийди

Ўзбекистонда кунлар ҳафта давомида исиб боради, қуруқ об-ҳаво бўлади. Ҳарорат кечалари +13…+18, кундузи жануб ва чўл ҳудудларда +36…+38 даражагача етади. Чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг