«Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси Европада Хафсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида 5 ва 6 май кунлари Термиз шаҳрида Марказий Осиё тадбиркор аёлларининг минтақалараро форумини ташкил қилди.

реклама

Минтақавий форум «Ҳунармандчиликда электрон тижорат — Марказий Осиё аёллари бизнесидаги асосий ўзгаришлар драйвери» мавзуси остида бўлиб ўтди.

Форум ишида Марказий Осиёнинг 150 дан ортиқ аёллари иштирок этишди. Таклиф этилган меҳмонлар орасида Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон хотин-қизлар ишбилармон доиралари вакиллари, Термиз туманидаги «Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази» иштирокчилари, рақамли қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари, рақамлаштиришга жалб этилган давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари бор.

реклама

Форумни ўтказишдан мақсад — миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, аёлларнинг тадбиркорликдаги иштирокини таъминлаш, инфратузилма ва ресурслардан фойдаланиш имкониятлари, хотин-қизларни иш билан банд қилишнинг минтақавий муаммолари, ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ёрдами, Марказий Осиёда аёллар ўртасида ҳунармандчиликни ривожлантиришни мониторинг ва таҳлил қилиш тизимини шакллантиришдан иборатдир.

реклама

Форум Марказий Осиё мамлакатларида электрон тижоратни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кенг муҳокама қилиш учун замонавий платформа яратиш йўлларини ўрганади. Тадбиркор аёлларнинг ҳунармандчилигида рақамли ечимларни ишлаб чиқишнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинади. Ҳунарманд аёлларнинг электрон тижорат маҳоратини ошириш ва аёллар бизнесида инновацион онлайн-савдо имкониятларига бағишланган бир қатор тақдимотлари бўлиб ўтди.

реклама

Форум Марказий Осиё ҳунармандлари ўртасида истиқболли бизнес-лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган аниқ келишувларга эришиш учун шароит яратувчи ўзига хос майдонга айланди. Марказий Осиё минтақасидаги ҳунарманд аёллар тармоғи учун ҳақиқий шароитлар яратилган бўлиб, бу келажакда сармоя сифатида фойдали танишлар тармоғини ривожлантиришга ёрдам беради.

реклама

Форум доирасида Термиз шаҳридаги Санъат саройида «Хунарманд аёллар» кўргазмасига, «Ал-Ҳаким ат-Термезий мажмуаси» ва «Фаёзтепа» археологик ёдгорликларига ташрифлар ташкил этилди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.