8 май куни президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ғалаба боғида Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари вакиллари жам бўлди. Улар ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

«Президент ташаббуси билан барпо этилган бу мажмуа халқнинг урушдаги йўқотишлари, тинчлик учун кураши ва улкан ҳиссасини ифодалайди. Шу боис боғ ҳар доим, айниқса, байрам кунларида ёшу кексалар билан гавжум», — дейилади хабарда.

Фото:

матонат мадҳияси, ғалаба боғи

матонат мадҳияси, ғалаба боғи

матонат мадҳияси, ғалаба боғи

матонат мадҳияси, ғалаба боғи

матонат мадҳияси, ғалаба боғи

матонат мадҳияси, ғалаба боғи

Аввалроқ давлат раҳбари Тошкент шаҳридаги санаторийга бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан суҳбатлашганди. Уруш қатнашчиларига бу йил 18 млн сўмдан пул мукофоти берилади.