Доҳа (Қатар) шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик спортчи Дилшодбек Баратов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколарини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу жангда олтинни испаниялик Франсиско Гарригос қўлга киритди, шоҳсупанинг учинчи поғонасини грузиялик спортчи Георгий Сардалашвили ва жанубий кореялик Ли Ха Рим эгаллади.

Иккинчи чемпионатда эркаклар 66 килограммгача, аёллар эса 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида кураш олиб боради. Шу куни Ўзбекистондан 4 нафар спортчи медаллар учун кураш олиб боради:

  • -66 кг: Сардор Нуриллаев — Абрек Нагучев (халқаро нейтрал спортчи);
  • -66 кг: Муҳриддин Тиловов — Вайл Эззин (Жазоир);
  • -52 кг: Диёра Келдиёрова — Эстрелла Шериф (Испания) / Марие Матиа (Камерун);
  • -52 кг: Сита Қадамбаева — Габриэла Димитрова (Болгария).