Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 9 июль куни ўтказилади

Шавкат Мирзиёев муддатидан илгари президенти сайловини 9 июлда ўтказиш бўйича фармонни имзолади.

МСК муддатидан аввалги президент сайловига тайёргарлик кўришни бошлади

Марказий сайлов комиссияси 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги Ўзбекистон президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик ишларини бошлади. Комиссия 10 май куни сайлов кампанияси бошланишини эълон қилмоқчи.

«Фестиваллар учун йилдан-йилга камроқ харажат қиляпмиз» — Озодбек Назарбеков

6−8 май кунлари Сирдарёда ўтган lll Халқаро бахшичилик фестивалида 30 га яқин давлатдан бахшилар қатнашди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков ОАВнинг фестиваль учун қанча маблағ ажратилгани бўйича саволига «Биз йилдан-йилга камроқ харажат қиляпмиз», — дея жавоб қайтарди.

Омбудсман вакиллари тергов ҳибсхонасидаги Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

Омбудсман ва жамоатчилик гуруҳлари вакиллари 1-сонли тергов ҳибсхонаси («Тоштурма»)да бўлиб, Нукус воқеалари юзасидан жиноят иши бўйича судланганлар, жумладан, Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди. Судда у омбудсманни танқид қилганди.

Ўзбекистон президенти Москвада Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларга иштирок этади.

Сурхондарёда «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясининг форуми бўлиб ўтди

5−6 май саналарида Термиз шаҳрида «Ҳунармандчиликда электрон тижорат — Марказий Осиё аёллари бизнесидаги асосий ўзгаришлар драйвери» мавзусида минтақалараро форум ташкил қилинди.

Ҳафта давомида ҳарорат 38 даражагача исийди

Ўзбекистонда кунлар ҳафта давомида исиб боради, қуруқ об-ҳаво бўлади. Ҳарорат кечалари +13…+18, кундузи жануб ва чўл ҳудудларда +36…+38 даражагача етади. Чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Telegram`даги гуруҳга нашида юборган 21 ёшли йигит 3 йилга қамалди

YouTube`даги нашидани Telegram-гуруҳга юборган 21 ёшли йигит 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Дин ишлари бўйича қўмита нашидада ақидапарастлик ғоялари борлигини маълум қилган.

«Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади» — Шавкат Мирзиёев

«Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев референдум якунларига бағишланган учрашувда. Давлат раҳбари мамлакатда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмаслигини айтди.

«Сўз эркинлиги бу — масъулият ҳам дегани» — президент

Шавкат Мирзиёев халқ овози ва фикрини кенг жамоатчиликка, давлат идоралари эътиборига олиб чиқаётган энг таъсирчан куч, бу — ОАВ ва журналистлар эканини таъкидлади. Шунингдек у ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон эканини унутмаслик зарурлигини айтди.

Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилади — президент

Президент иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилишини билдирди. Бунинг учун бюджетдан ҳар йили қўшимча 30−40 трлн сўм ажратиш керак бўлади. Шунингдек, давлат раҳбари ҳар йили юзлаб янги боғчалар, мактаб ва шифохоналар қуриш лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистонлик дзюдочи Дилшодбек Баратов жаҳоннинг вице-чемпиони бўлди

Доҳада ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик Дилшодбек Баратов кумуш медални қўлга киритди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган ЖЧда яна 6 та ғалабага эришди

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 6 та ғалабага эришди.

Meta, Google, Apple каби хорижий компаниялар Ўзбекистонда тўрт ойда 32,4 млрд сўм солиқ тўлади

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 42 та хорижий компания томонидан январь-апрель ойларида 32,4 млрд сўм солиқ тўланган. Улар ичида энг кўп солиқни Meta (12,1 млрд сўм), Google (9,3 млрд сўм) ва Apple (6 млрд сўм) тўлаган.

«Газета.uz»да эълон қилинган фоторепортаж:

Фото: Президент Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди. Фото

Ўзбекистон президенти Тошкент шаҳридаги санаторийга бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан суҳбатлашди. Уруш қатнашчиларига бу йил 18 млн сўмдан пул мукофоти берилади.